Ҳайвонот ҳақида латифалар

Мушук сичқонни тутиб олиб, сўрабди:
— Яшашни истайсанми?
Сичқон ҳам, кўзини сузганча, сўрабди:
— Ким билан?
— Ўл, суюқ оёқ бузуқи, иштаҳани расво қилдинг!
Кунларнинг бирида тошбақа, тулки, бўри учаласи ов қилишиб ўлжани биргаликда ейишга қарор қилиб, тошбақани нонга юборишга келишибди.
Бир соат ўтибди, икки соат ўтибди, келмабди. Тулки билан бўрини қоринлари очиб жахли чиқиб шундай, дебди:
— Агар хозир тошбақа келса косасини иккига айриб мажағлаб ташлайман, уриб абжағини чиқараман, дебди.
Шунда эшик аста очилиб:
— Агар шундай қилсанглар нонга бормайман, дебди.
Зоопаркда эр-хотин айланиб юришса, эри маймунни кўриб роса кулибди.
Хотини:
— Намунча куласиз?
Эр:
— Ануни хунуклигини қара, - деса
Хотини:
— Шунга шунчалик кулиш керакми? Мен йигирма йилдан бери сиз билан яшаб кулмаяпманку, - дебди.
Бир ҳайдовчи автомобилида катта тезликда кетаётса, йўл четида:
"Тезликни 50км/с га пасайтир!" деган ёзувни кўриб қолибди. Дарҳол пасайтириб, бироз юргач, яна ёзув чиқибди:
"Тезликни 20 км/с га тушир!" Бироз юргач, яна "10 км/с тезликда ҳайда!". 10км/с тезликда бир соат юрган ҳайдовчи, охирги ёзувга кўзи тушибди:
"Тошбақа" номли боғимизга хуш келибсиз!"
Ҳайвонот боғида ўғли дадасига:
— Дада, агар анави шер чиқиб сизни еб қўйса, қайси автобусда кетай?
Иккита дўст джунгли ўрмонларида сайр қилиб юришса, олдидан йўлбарс чиқиб қолибди. Биринчи йигит ердан қум олиб йўлбарснинг кўзига сепиб юборибди-да, тезлик билан дарахтга сакраб чиқиб олибди. Тепада туриб дўстига:
— Чиқ тезроқ дарахтга, - деса,
Пастда турган йигит:
— Нега? Ахир йўлбарсни кўзига қумни мен сепмадим-ку, - дермиш.
Крокодил боласи сўради:
— Ойи-ойи адам қаёдала?
— Даданг Америкада дипломат бўлиб ишлийди.
Бир ҳафта оч қолган шер, ҳайвонлар қироли ҳайвонот боғининг қоровули эканини тушуниб етибди!
Ўрмонда эълон қилинибди: "Кимда ким филни қимирлатса, унга юз минг сўм ютуқ бор", дейилибди.
Шунда қуён келибди-да, филни орқа тарафидан келиб, икки оёғининг ўртасига бир тепибди.
Кейин яна эълон берилибди: "Кимда ким филни калласини қимирлатса, юз минг сўм ютуқ бор".
Шунда қуён келибди-да, филнинг қулоғига:
— Кечагидай яна тепайми? - дебди
Шунда фил:
— Йўқ, - деб калласини қимирлатибди.
Бир куни Афанди кўчада кетаётганда, одамлар Афандига шундай савол беришибди:
— Афандим нимага эшагингизга тескари ўтириб олдингиз, дейишибди.
Шунда Афанди шундай жавоб берибди:
— Бугун эрталаб эшагим билан урушиб қолгандим, шунга юзига қарашга уяламан, дебди.