Ҳайвонот ҳақида латифалар

Бир куни қуён билан айиқ тиш синдиришдан гаров боғлабди.
Қуён айиқни бир урса, айиқни 4 та тиши тўкилиб тушибди.
Айиқ қуённи урса, 2 дона тиши тушибди. Шунда қуён кулиб "Бошқа йўқ!" дермиш.
Типратикан билан илон турмуш қурса, бир ярим метрли тиканли сим туғилади.
Товуқ хўроздан бир ҳаёлда қочаркан,
Ишқилиб тез югуриб қўймаяпманми деркан.
Кобра илон ўзини боласига дебди:
— Бизни заҳаримиз жудаям кучли. У истаган мавжудодни ўлдиради.
Боласи дебди:
— Ойи, унда мен ўлдим! Ҳозиргина тилимни тишлаб олдим.
Овчилар бир-бирига ўлжасини мақтана бошлашибди:
— Катта айиқ овладим, - дебди ёш овчи.
— Қандай овладинг? - сўрабди овчилар ундан.
— Биринчи ўқни отдим, тегмади. Иккинчи ўқни отдим, яна тегмади. Учинчи ўқни ҳам отдим. У ҳам тегмади, - дебди.
— Унда қандай қилиб айиқни ўлдирдинг? - дейишса, ёш овчи:
— Айиқ кулавериб ўзи ўлиб қолди, - дермиш.
Бир куни чумоли билан фил дўст бўлишибди. Иссиқ кунларнинг бирида фил ҳовузда чўмилаётган экан чумоли келиб:
— Ўртоқ, бир минутга сувдан чиқ, - дебди.
Фил:
— Нима бўлди? - деб ташқарига чиқса, чумоли:
— Бўлди,бўлди чўмилавер! Мен чўмилиш кийимимни тополмаяпман. Сен кийиб олмадингми деб қарадим, - дермиш.
Она туя ва бўталоқ суҳбати:
— Ойи, нега бизни оёқларимиз катта ва хунук? Отни оёғини қаранг. Шунақа бўлса бўлмайдими?
— Эҳ болам, биз чўлда, қумни устида юрамиз. Шунинг учун оёқларимиз шунақа.
— Ойи, нега бизни белимизда ўркач бор. Текис, чиройли бўлса бўлмасмиди?!
— Ўғлим, биз чўл ҳайвонимиз. Ўркачимизни ичида сув ва ёғ сақлаймиз.
— Ойи, нега бизни лабларимиз бунақа катта ва қўпол?
— Чунки чўлдаги тиконларни ейишга мўлжалланган.
— Ойи, ахир биз туғилгандан бери зоопаркда яшаймиз-ку!
Бир куни илон велосипед ҳайдаб кетаётган экан.
— Мушугингни лақаби нима?
— Ҳар доимги лақабими ёки косамдаги гўштни ўғирлаб кетаётганида нима деб чақиришимни айтайми?
Йигит Бўзсув қирғоғида ўтирса, сувдан бир қурбақа чиқиб қолибди-ю, тилга кирибди:
— Мени ўпсанг, гўзал маликага айланаман...
Буни кўрган йигит қурбақани олиб чўнтагига солаётганмиш:
— Нима қиляпсан? Мен гўзал маликаман, - деса, йигит:
— Гўзал маликалар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа ҳали бирорта блогерда йўқ. Сен менга шундайлигинча кераклироқсан! - деган экан.