Пул-бойлик ҳақида латифалар

— Нималарни ўйлаб турибсан?
— Ҳар бир хитойлик менга юз сўмдан берса яхши бўларди...
Подшо бир куни ийиб кетиб, Афандидан сўради:
Афанди, бугун вақтим чоғ, сенга бирор нарса совға қилгим келяпти. Нима берсам экан, а?
— Химматни ўзларига берсин, шоҳим,— деди Афанди,—қандай нарса берсангиз ҳам менга шаҳар бергандек бўласиз.
— Яхши,— деди подшо,— мен санайман, сен маъқул бўлганини ўзинг танла: юз тилла пул, тўпичоқ от, бир сурув қўй, яхши боғ. Қайси бири маъқул?
—Агар улуғ шоҳим илтифот қилсалар, юз тиллани чўнтагимга солиб, отга миниб, бир сурув бўрдоқи қўйни боққа ҳайдаб кириб борсам. Сизнинг олий химмат Хотамтойлигингизга бутун шаҳар қойил қолар эди - дермиш.
— Иштаҳанг карнайку, борди-ю, ҳеч нарса бермасамчи?
— Нима ҳам дердим,— маъюс жавоб берди Афанди, — унда ўзингизнинг подшо эканлигингизни исбот қилган бўласиз.
Бир киши яқин дўстидан сўрабди:
— Менга юз минг бериб тура оласанми?
— Нимага?
— Эсдаликка!
Мактабдан қайтган қизидан отаси сўрабди:
— Ҳўш қизим, мактабингда нима янгиликлар?
Қизи:
— Мактабимиз ёнидаги сомсахонада нархлар ошибди ада...
Ўғил:
— Дада менга 5000 сўм берсангиз, кечаси ойим ким билан ухлаганларини айтаман.
Отанинг жаҳли чиқиб
— Мана 5000 сўм. Ойинг ким билан ухлаганини тез айт!!!
Ўғил:
— Мен билан ухладилар...
Бойиб кетиш учун 3 нарса зарур:
Ақл, истеъдод ва жуда кўп пул...!
Ресторанда:
— Ким қизил лентага ўралган 100$ ликларни йўқотиб қўйганиди?
— Мен, мен, мен йўқотганидим!
— А мана, фақат лентани ўзини топдим.
— Ойижон, менга икки минг беринг.
— Ҳов анави ерда ўтирган бувига бермоқчиман.
— Вой ўзимни ақилли болажоним. Қани ўша буви?
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар...
Бир аёл эрига:
— Сизга битта савол бераман. Топа олмасангиз менга эллик берасиз. Агар сиз берган саволга мен жавоб бера олмасам, сизга эллик минг бераман, - дебди.
— Майли, - дебди эри.
— Ердан ойгача қанча масофа бор? - дебди хотини.
— Билмадим, - деб эллик минг берибди эри.
— Ўзи ердан ойгача қанча хотин?, - деса, — ўзим ҳам билмасдим адаси, - дермиш хотини.
— Эҳ, агар кўп пулим бўлганида, самолёт сотиб олган бўлардим.
— Самолётни нима қиласан?
— Самолёт керакмас, унга етадиган пулим бўлишини хоҳлайман!