Пул-бойлик ҳақида латифалар

Врач беморга:
— Сизни операция қилишдими?
— Ҳа.
— Хўш қалай?
— Уч юз минг!
— Мени тушунмадингиз. Сизда ўзи нима эди?
— Ўзи юз минг пулим бор эди.
— Аниқроғи, нимага шикоятингиз бор?
— Касалхона тўлови жуда-ям қиммат...
Эр хотинига ялинди.
— 20000 сўм бер…
— Йўқ, берсам яна ичиб қўясан.
Кечқурун хотин ишдан келиб қараса, уйда ғозлар йўқ.
— Хой, эр, ғозлар қани?
Ширакайф эр:      
— Ғозлар жанубга учиб кетишди. Агар 20000 сўм бермасанг, қўйлар ҳам тоққа чиқиб кетишади.
Йигит:
— Сени севаман.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Сени соғиндим.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Қачон кўришамиз?
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Кўришганимизда санга тилла обераман.
Қиз:
— Қачон?
Йигит:
— Ха-ха-ха.
Бир одам донишмандни ёнига келиб дебди:
— Нимага камбағал одамдан ёрдам сўрасанг, қўлидан келганча кўмак беради-ю, бой ва мансабдордан ёрдам сўрасанг ёрдам бермайди.
Донишманд жавоб берибди:
— Деразага қара! Нимани кўряпсан?
— Кўчани, одамларни, ...
— Энди, кўзгуга қара!
— Кўзгуда ўзимни кўряпман фақат.
— Ана кўрдингми!? Ойнага озгина кумуш қўшилган эди, фақатгина ўзингни кўрсатадиган бўлиб қолди. Ҳудди шу каби, инсонларга озгина бойлик берилса, ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайдиган бўлиб қолади.
Кафеда овқатланиб ўтирсам, ёнимга бир йигит келиб, — Сизни ўрнингизга мен тўласам майлими? - деган эди
Сумкамдан газ, сув, электр энергияси учун квитанцияларни олиб, қўлига тутқаздим!
Пуллар - бевафо бўлишади. Кўчага айланишга сен билан бирга чиқишади-ю, уйга бир ўзинг қайтасан!
"Иккичи"ларнинг 2 та нарсаси бўлади: машинаси ва уйи.
"Уччи"ларнинг 3 та нарсаси бор: машинаси, уйи ва далаҳовлиси.
Аълочиларнинг 5 та нарсаси бўлади: кал боши, кўзойнаклари, энг кам ойлик иш ҳаққи, қон босими ва кўкрак нишони.
Жаҳон молиявий инқирози жараёнида икки иқтисодчи бир-бири билан суҳбатлашяпти:
— Оғайни шу кунларда кечалари умуман ухлай олмаяпман. Инқироз қаттиқ таъсир қилди менга. Сизчи, сизда қандай кечяпти?
— Мен чақалоқлардек ухлаяпман.
— Йўғ-е?
— Ҳа, ҳар 10 минутда уйғониб, йиғлаб-йиғлаб оляпман.
Адаси дўстлари билан карта ўйнаб ўтиришса, кичкина ўғли адасини ёнига келиб:
— Ада, тўртта туз бўлса ютадими-ютқазадими?, - дебди.
— Ютади! Нарироққа бор, - дебди адаси ўғлига.
Бу гапни эшитган дўстлари қўлларидаги карталарни ташлаб:
— Бўлди, сен ютдинг, - дейишибди.
Адаси эса ўртадаги пулларни йиғиб олар экан, ўғли унга:
— Ада, қўлингизда умуман туз йўқлиги ёмон-а?, - дермиш.
— Охирги мартта сўраяпман, қани мени пулларим???
— Худога шукр, бошқа бу саволни эшитмас эканман!