Эрим қафасдаги конорейкаларга дон, сувдан ташқари олма, банан, қулупнай, қизил сабзи, қайнатилган тухум беради. Ёмғир ёққанида қафасни иссиққина уйга олиб киради. Ҳаво яхши бўлса қафасни ҳовлининг энг баҳаво жойига илади.
Шу қушларга айланиб қолгим келяпти...!
Бир аёл шифокор ёнига келиб дебди:
— Доктор менга ёрдамингиз керак!
— Нима шикоятингиз бор?
— Тўйдан кейин кўзим умуман пулларни кўрмайдиган бўлиб қолди...
Жуда қалин дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, эрим мени “Қуёнчам” деб чақира бошлади.
— Ахир бу зўр-ку!
— Нимаси зўр?! Эрим исмимни унутиб қўйганга ўхшайди....!
Маршруткада бир йигит қўл телефонида гаплашиб кетмоқда:
“Оғайни гапни эшит! Мени ҳисобимдан 200 миллион оласан-да, қурилиш моллари харид қиласан. Янги иморат қурилишини ҳам бошлайвер! Акцияларни биржага қўясан. Фойда олишни бошлагач, ...” деб гапираётса, ҳамма йўловчиларнинг кўзи чиқаёзай деб қараб туришганмуш. Йигит уларни кўриб дебди:
“Ҳайрон бўлманглар! Дўстим компьютерига янги ўйин ўрнатибди. Ўйин қоидаларини тушунтириб беряпман”.
Тиқилинч автобусда Абдусаттор шимининг чўнтагидан пул олиш учун ўрнидан туриб-ўтирган эди, тик туриб кетаётган 18 йўловчини ҳаяжонлантириб юборди.
Мактабда биология ўқитувчиси дарсни ўқувчиларга тушунтирмоқда:
— Мана қаранглар! Бир стакан ароққа чувалчангни солсак, у ҳалок бўлади. Айтинглар-чи, ароқ инсон организмига қандай таъсир қилар экан?
Ўқувчилар:
— Демак, инсон ароқ ичса, ичидаги ҳамма гижжалар ўлар экан...
Бир йигит машина ҳайдаб кетаётса, ЙПҲ ходими тўхтатиб дебди:
— Ҳурматли ҳайдовчи, ҳужжатларингизни тақдим этсангиз.
Ҳайдовчи йигит:
— Мени кимлигимни биласизми? – дебди машинада ўтирган ҳолда керилиб.
ЙПҲ ходими:
— Йўқ, билмайман. Ҳужжатларингизни тақдим этсангиз... – дебди яна.
— Қўчқоров деган одамни танийсизми?! – дебди ҳайдовчи.
— Ҳа, танийман, - дебди ЙПҲ ходими.
Ҳайдовчи:
— Мен ўшани ўғли бўламан, - деса, ЙПҲ ходими:
— Ие, Қўчқоров менман-ку! Бу ёққа тушчи ўғлим. Нега сени аввал ҳеч кўрмаганман?! – дермиш.
Олдинда ёз фасли! Сиз дам олишга ким билан бормоқчисиз?
Шарттаки биланми? “Дам олишгами? Гап йўқ, кетдик!” дейди.
Мижғов биланми? “Яна ким боради? Нима овқат еймиз? Нечта кийим олиб кетиш керак? Ҳаво қанақа бўларкин?” дейди.
Инжиқ биланми? “Агар яхши ухлай олмасам қайтиб келаман...”дейиши аниқ!
Баҳоначи одам билан бормоқчи бўлсангиз: “Дам олиш кунлари бандман. Келаси ҳафта ҳам ишларим бор. Кейинги ой ҳам банд бўлсам керак. Умуман кейинги йил ҳам, кейинги ҳаётимда ҳам...” дейган жавобни кутинг.
Ҳисобчи одам биланми?: “Қанча пул кетаркин? Нечи килограмм гўшт оламиз?” деса,
боришни умуман истамаган одам: “Аниқ билмиман... Вақтим бўлармикин...? Кейинроқ ўзим қўнғироқ қивараман...” дейиши турган гап!
Аввалига энага билан боғча опа айбдор. Кейин – тарбиячи. Ундан кейин – мактабда ўқитувчи айбдор. Кейин эса – ишхонада раҳбар! Сал кейин эса – хотин! Ҳаммасига айбдор ўшалар. Эркакларда ўзи ҳеч қачон айб бўлмаган деса ҳам бўлади...
Бир самолётга янги стюардесса ишга кирибди. Парвоз пайтида икки учувчи гаплашиб қолишибди:
— Бу янги стюардессанинг қомати қанақа экан?
— Унга қараганда минг марта ўзимнинг хотинимни қомати чиройли, - дебди биринчи учувчи.
Шунда иккинчи учувчи:
— Тўғри айтасан! Унга қараганда минг марта сенинг хотинингни қомати чиройли, - дермиш.