Кўчада кучли шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлабди. Шу пайт уй эшигини кимдир тақиллатибди. Эр бориб, эшикни очса, остонада шалаббо бўлиб кетган қайнонаси турган эмиш. Куёв ҳаяжонлиб:
— Ойижон, шу ёмғирда нега кўчада юрибсиз? Тез уйингизга боринг! – дебди-да эшикни ёпиб қўйибди.
Бўйи етган йигит адасининг калишини ичига сабзи солиб, “дадам мени тушуниб оладиган” деган ҳаёл билан институтга ўқишга кетибди. Кечқурун қайтиб келса, ўзини калишини ичида тўлов-контракт шартномаси турган эмиш.
Эр хотинига:
— Костьюмимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Шимимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Оёқ кийимимни-чи?
Хотин:
— Ахир уни чўнтаги йўқ-ку?!
Норасмий статистик маълумотларга қараганда, ёшларнинг баджаҳл ва асабий бўлиб қолаётганига асосий сабаб бу – “қотиб ишлаётган” интернет экан.
Хотин эрига:
— Дадаси, бугун тушимда менга Galaxy олиб берибсиз.
— Хотинжон, сенга неча марта айтаман, ёмон туш сувга айтилади, бошқа ҳеч кимга айтилмайди деб!
Ошиқ йигит ҳикояси:
Севган қизим китоб ўқишни жуда яхши кўришини, ҳар куни китоб ўқишини айтди. Унинг туғилган кунига қизиқарли китоб сотиб олдим-да, 10-саҳифасига совға пул солиб қўйдим. Орадан 1 ой ўтса ҳам, севган қизим пулга етиб келмаяпти...
Стоматолог врач вафот этибди. Ҳамкасб дўстлари унинг қабри устига катта тиш ҳайкалини қўйишибди. Врачлардан бири кулар эмиш.
— Нега куляпсан? – дейишса, врач:
— Мен ўлсам, қабрим устига нима қўйишар экан? - дермиш.
GreenCard ютиб анчадан буён ватанига қайта олмаётган киши тилла балиқ тутиб олибди:
— Тила тилагингни эй одамзод!
— Мени Ўзбекистонга қайтариб юбора оласанми?
— Буни иложи йўқ! Агар иложи бўлганида, ўзим ҳам Сирдарёга қайтган бўлардим.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирса, хотини:
— Вой, ойижон! – деб юборибди.
Эри бўлса:
— Ростан, ўхшар экан! – дермиш.
Бир киши янги запорож машинасини сотиб олибди. Бензини тугаб, машина ўт олмай қўибди. Шунда ҳалиги киши запорожни олд капотини очса, мотор йўқ эмиш. У моторни кимдир ўғирлаб кетган деб ўйлабди-да, орқа капотни очиб қараса мотор бор эмиш. “Ҳайрият заҳира мотори бор экан. Ҳозир олиб жойига ўрнатаман” деб моторни еча бошлабди...