Ҳайдовчи:
— Ҳой уста бола, бурама михларинг асфалтга тўкиляпти.
Бола:
— Мен ҳали уста эмасман, вулканизацияда шогирдман!
Йигит билан қиз учрашувга чиқиб, айланиб юришган экан. Бир пайт қиз йигитга:
— Совуқотдим, - дебди.
Йигит дарҳол эгнидаги костюмини ечиб, қизга берибди. Бироздан кейин қиз яна совуқотаётганини айтибди. Йигит кўйлагини ҳам ечиб берибди. Шу пайт уларни ёнидан қизнинг отаси чиқиб қолибди. Шунда қиз йигитга қараб:
— Бўлди дадам тўйимизга рози бўладилар. Лекин ҳозир тез қочинг! – дермиш.
Чумоли ва фил чегарани ноқонуний кесиб ўтишмоқчи бўлиб, чегарага яқинлашишибди. Шунда чумоли бирданига ерга ётиб олибди. Фил ҳайрон бўлиб:
— Ие чумоли, нега ётиб олдинг? - деса, чумоли:
— Сен кетавер дўстим! Мени чегарачилар кўриб қолди, - дермиш
— Машраб, тушимда илон кўрибман, таъбири нима?
— Қайнонанг меҳмонга келади.
Бир куни бемор врач қабулига борибди. Бемор хонадан чиқиб кетаётса, врач “Сиздан 20 минг” дебди.
Бемор чўнтагидан телефонини чиқариб, камерасини ёқибди-да, — Нима дедингиз? – дебди.
Врач:
— 20 мингга дори-дармонлар оласиз дедим, - дермиш.
Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.
Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.
— Сен қайси институтга кирдинг?
— Тиббиётга. Сен-чи?
— Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.
Эрталаб туриб мактабга кетмоқчи эдим, соатга қарасам мактаб тугаган экан.
Шаҳарга иш билан келган хўроз грильда айланиб пишаётган товуқларни кўриб деди:
“Қишлоқда тухум режаси бажарилмаётган пайтда, сенлар карусель учиб юрганингга ўлайми..!”
Бир куни афанди уйи ёнида йиғлаб ўтирса, қўшниси ўтиб қолибди.
— Ҳа афанди, нега йиғлаяпсиз? – дебди қўшниси.
— Нега йиғламай?! Томдан чопоним тушиб кетди, - дебди афанди.
— Чопонингиз тушиб кетган бўлса, сиз нега бунча йиғлайсиз? – сўрабди ҳайрон бўлган қўшни.
— Йиғлайманда! Чопонимнинг ичида ўзим ҳам бор эдим... – деган экан афанди.