Қиз йигитига дебди:
— Жоним, биз қачондир турмуш қурамиз-а?
Йигит:
— Нима, биз ақлдан озганмизми?!
Айрим маълумотларга қараганда, футболдаги симуляция илк бор – болливудда, яъни Ҳиндистонда пайдо бўлган.
Тўйдан кейин йигит қизга:
— Сиз мендан аввал ҳам бошқа йигитлар билан юрганмисиз? - деса қиз жим бўлиб қолибди. Йигит ичида “Хафа қилиб қўйдим, кўнглига озор бердим”, деб ўйлаб:
— Қўйинг, жоним. Мени кечиринг, - деса, қиз:
— Жим туринг ... 76, 77, 78, ...
Чет элда қаттиқ шамол туфайли юз минглаб одамлар электр токисиз қолса жар солишади.
Лекин айрим ҳудудларда ҳеч бир сабабсиз, минглаб одамлар электр токисиз қолса ҳеч кимни иши йўқ.
Шогирд устози пири комилдан сўради:
— Устоз, пахта эксам яхши яшайманми, ёки пахта терсамми?
Устоз пири комил кўп ўйламай жавоб берди:
— Бўтам, пахта қўйсанг зўр яшайсан!
Уйқу Wi-Fi га ўхшайди. Кўчада, ишда, ўқишда бизни топади. Лекин кечқурун ўрнимизга ётганимиз заҳоти, “Точка доступ не найдено” бўлиб қолаверади.
Йигит:
— Кўриша оламизми?
Қиз:
— Йўқ! Тўйдан кейин...
Йигит:
— Тўйдан кейин эринг рухсат бермайди-ку!
Бир одам имтиҳон топширгани борса, домла исмини сўрабди.
— А-а-а-анвар, - дебди ҳалиги одам.
— Нега исмингизни А-а-а-анвар деяпсиз? Дудуқмисиз? – дебди.
— Йўқ, паспортимга исмимни шундай ёзишган, - деб жавоб берган экан.
Врач билан милиция ходими суҳбатлашиб турса, сал нарироқда иккита йигит жанжаллаша бошлабди. Бирини қўлида пичоқ ҳам бор экан. Шунда милиция ходими:
— Мен бориб ажратай. Бўлмаса ҳозир анави одам пичоқни ишлатса, жиноят бўлади. Мен ажратмаганим учун жазолашади. Пулсиз, ишсиз қолиб кетаман, - деса, врач:
— Шошмай тур! – дебди.
Кўп ўтмай уришаётганларлардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйибди. Шунда врач:
— Ана, энди борсак бўлади. Пичоқ кўтаргани сеники, жароҳатлангани меники. Иккаламизга ҳам иш бор! – дермиш
Ҳаёли паришон одам қўлига кўзгу олдида, тикилиб туриб, шеригига деди:
— Қара, негадир манави башара таниш кўриняпти.
— Қани бер-чи!
Иккинчиси ҳам кўзгуга тикилиб турибди-да:
— Э аҳмоқ, ахир, бу менман-ку! – деган экан.