Телефонда танишиб қолган йигит ва қиз суҳбатлашишмоқда:
— Яхши қиз, бўйингиз баландми?
— Бўйим 145 сантиметр.
— Вой, жажжигина малика экансиз-да... Вазнингиз-чи?
— Вазним ундан ҳам камроқ 130.
Бир подшоҳ шеър ёзиб сарой аҳлига ўқиб берибди. Ҳамма мақтабди. Фақат Афанди жим турганмиш. Подшоҳ:
— Сен нима дейсан?, - деса Афанди:
— Бунақа расво шеърни эшитмаганман, - дебди.
Подшоҳни жаҳли чиқиб, зиндонга ташлабди. Бир ҳафтадан кейин Афандини шоҳни ёнига олиб боришибти. Подшо янги шеърни ўқиб бериб, — Қалай чиқибди?, - деса, Афанди индамасдан ўгирилиб кетаётганмиш.
Подшоҳ:
— Қаёққа?, - деса, Афанди:
— Зиндон қаерда эди, - дермиш.
— Дўстим, эшитишимга қараганда, қизинг фортепиано чалишни ўрганаётган эмиш. Хўш, муваффаққиятлар қандай?
— О-о, гап йўқ! У туфайли иккита қўшнимнинг ҳовлисини арзон-гаровга сотиб олдим.
Театрга келган эр-хотин антракт (танаффус)дан кейин қоронғида жойларини топа олмай, томошабинлардан бирига:
— Кечирасиз, чиқишда сизни оёғингизни босиб олганмидим?
— Ҳа!
— Бизни жойимиз шу қаторда экан, ўтиб кетсак майлими?
Ота-оналар мажлисида мактаб директори:
— Ҳурматли ота-оналар! Сизлардан илтимос, қизларингизни “Ўқишга кира олмасанг, эрга бериб юбораман” деб қўрқитманглар! Билган саволларига ҳам нотўғри жавоб беришмоқда.
— Сизнинг пул тўплаш имкониятингиз борми?
— Имкониятим бор, лекин пулим йўқ-да ...
— Эшитдингми? Дониёр машина олибди!
— О, зўр-ку! Қанакасидан?
— «Д» ҳарфидан бошланадиганидан.
— «Дамас»ми?
— Йўқ.
— «Доган»ми?
— Йўқ. Даб-даласидан! Беш мартта урилган.
Икки дугона суҳбатидан:
— Ҳаётингда бирор эркакни кўрганингда, баданинг жимирлаб кетганми?
— Ҳа, куни-кеча шунақаси билан учрашдим.
— Ким экан у?
— Стоматолог йигит ...
Бир йигит табибга бориб:
— Негадир мени гапимни ҳеч ким эшитмаяпти. Уйдагилар, ишхонадагилар, кўчадагилар, ҳеч-ким... Сиз бирор чорасини топа оласизми деб ёнингизга келдим, - деса, табиб:
— Гапирсанг, тезроқ гапир ука. Мени вақтимни олма!, - дермиш.
Бир йигит уйланмоқчи бўлиб, онасига учта қизни кўрсатибди-да, — Онажон, топинг қайси бири келинингиз?, - деса, онаси:
— Ўртадагиси, - дебди.
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Қаердан билдингиз?, - деса, онаси:
— Шунисига қарасам, асабим бузиляпти, - дермиш.