Бир йигит дўстига:
— Қарз бериб тур, албатта қайтараман!
— Бермайман, кейин қайтариб беролмайсан.
— Нима, менга ишонмаяпсанми?
— Сенга ишонгунча, Аҳмадбойга ишонганим яхши!!!
— Нега бу ишни қилдингиз?, - сўрабди врач бемордан.
— Мени хотиним ташлаб кетди, - дебди бемор.
— Хотинингиз ташлаб кетса, бешинчи қаватдан ўзингизни ташлаб юбориш шартми?!
— Тушунмадингиз доктор! Хотиним мени ташлаб юборди ...
Эридан қаттиқ ранжиган хотин:
— Ҳеч бўлмаса узр сўрасангиз бўларди...
— Хўп, узр. Кечирақол!
— Бошимга ураманми узрингизни?! Кимга керак кечирим сўрашингиз?!
Бир куни афанди янги телефон сотиб олибди.
Лекин телефони ярим йил жирингламабди, ҳеч ким телефон қилмабди.
Бир куни тонгда ухлаб ётса, телефони жиринглаб қолибди. Шунда афанди хурсандчиликдан рақсга тушиб кетибди. Ярим соат жиринглабди. Охири афанди, — Майли жавоб берай-чи, ким экан?, - деб қараса, будильник экан...
— Қани олдик, ичамизми?
— Нима муносабат билан?
— Бугун 15.10.2016!
— Хўш нима бўпти?
— Бунақа сана ҳаётда бир мартта бўлади ахир!
Хотин эрига:
— Азизим, қаймоқ тугади!
Эри:
— “Тугади” эмас, “Тугатдим” дегин. Қачон виждон билан гапирадиган бўласан-а?
Пахта терими бошланиб, ҳамма ишчилар далага чиқишибди. Бир йигит ҳаммадан кўп пахта териб, рекорд ўрнатибди. Раҳбарлар хурсанд, дўстлари табриклашибди, ҳамма жойда шов-шув кўтарилибди. Бир пайт учта пахтакор уни имлаб, бир четга чақиришибди-да:
— Янгиликни эшитдингми?, - дейишибди.
— Йўқ, - дебди йигит.
— Манавини ичиб ол, кейин айтамиз, - деб бир пиёла ароқ узатишибди.
Йигит ичиб:
— Нима гап? Айтинглар, - деса, бояги пахтакорлар яна бир пиёла ароқ узатиб:
— Буниям ич, хабарни эшитишинг осонроқ бўлади, - дейишибди.
Шундай қилиб унга яна уч пиёла ароқ ичиришибди-да, ғирт маст бўлиб бир четда ётган йигитга қараб:
— Энди гапни эшит! Ҳозир бу ерга телевидениядан келишади. Энг намунали пахтакор деб сени суратга олишмоқчи экан, - дейишармиш.
Икки дўст суҳбати:
— Нега хомушсан?
— Хотинимни илон чақиб олганди, ўлиб қолди, бечора. Раҳмим келяпти.
— Сен хотинингни ёмон кўрардинг-ку! Нега ачиняпсан?
— Э-э-э... ўлган хотиним эмас, илон-да!
— Ишга боргим ҳеч келмаяпти-да...
— “Форбс” журналида исм-шарифинг борми?
— Йўқ ...
— Ҳозироқ тургин-да, ишингга жўна!
Маст ҳолда келган эр секин эшикни очиб, ётоққа кириб, ечиниб, ётиши билан, ёнидаги аёл бақирибди:
— Яна ичиб келдингизми?
— Қаердан билдинг?
— Сиз рўпарадаги қўшнимсиз-ку! Йўқолинг уйингизга!