70га кирган отахон дуо қилиб сўраяпти:
— Менга куч кувват бер, тўғри йўл кўрсат, - деса.
Буни эшитган кампири:
— Куч қувват сўрайверинг, тўғри йўлга ўзим бошлийман, - дебди
Қўшни ўғлингизни тарбияси билан яхшилаб шуғуллансангиз бўлмайдими? Бемахалда тунги барларда, кафеларда дайдиб юраркан?!
— Сизга ким айтди?
— Ана қизим айтди, ҳар куни кўрар экан!!!
Вулқоннинг оғзини кўрган америкалик:
— Ҳудди дўзаҳга ўхшайди-я!
Унинг гапини эшитиб, гид ҳайратдан қўлларини ёяди:
— Бу америкаликлар бало-да! Бормаган жойи, кўрмаган нарсаси йўқ.
Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан.
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса,
— Ўзинг қаравер, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш
Янги келин куёвга:
— Нуқул дадам билан карта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада, ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми?
— Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?
Хотин эрига:
— Келинг, эртага иккимиз "меҳмон-меҳмон" ўйнаймиз!
— Ҳўш, меҳмон ким бўлади?
— Албатта, мен. Сиз мезбон сифатида уйларни йиғиштириб, овқат пишириб турасиз.
— 15 суткани қандай олдинг, деб сўраяпсизми?
Кўчада кетаётган эдим. Иккита милиция ходими келиб:
— Юринг, гувоҳ бўласиз, - дейишди.
Шунда тилим қичиб:
— ЗАГСдан ўтасизларми, - деб юборибман...
— Қанақа одамсиз ўзи? Яна эрталаб соат 5да ичиб келдизми?
— Нима қилибди хотин? Оилам болларим билан бирга нонушта қиламан деб келсам буни нимаси ёмон?
Дунёда 6та жинни бор:
1 - жинни футболчи - ўзи тепиб, ўзи қувлайди.
2 - жинни тикувчи - ўзи қирқиб, ўзи ямайди.
3 - жинни ўқитувчи - ўзи билганини, ўқувчилардан сўрайди.
4 - жинни сартарош - ҳаммани сочини оладию, ўзини сочини бошқага олдиради.
5 - жинни трамвайчи - ҳаммани уйга элитиб, ўзи уйга пиёда кетади.
6 - жинни шу темани ўкийди-ю, кулиб қўяди.
Болакай йиғлаб ошхонага ойисини олдига борди.
Ойиси:
— Ўғлим нима бўлди, нега йиғлаяпсан?
— Дадам болға билан қўлини уриб олди.
— Шунга ҳам йиғлайдими, ахир бунга йиғлаш эмас, кулиш керак-ку.
— Мен ҳам кулган эдим-да.