Эртаклар ҳақида латифалар
— Мен китобда ўқиганман, шер дарахтга чиқа олмайди, - дебди.
Қарашса шер секин дарахтга чиқа бошлабди.
Иккинчиси:
— Ана чиқяптику, - деса
Биринчи овчи ҳижолат бўлиб:
— Менимча бу шер ўша китобни ўқимаган бўлса керак дебди.
— Бу дунёда ким чиройли, - деса
Ойна:
— Мен, - дермиш
Уччаласи “Бизни қўйиб юбор!” деб девга ялина бошлашибди. Шунда дев:
— Ҳар бирингиз оғзингиздан бирор нарсани олиб ерга ташлайсизлар. Кимнинг нарсасини кўриб, ушлашга улгурсам, мен билан қолади. Агар кўрмасам, қўйиб юбораман, - дебди.
Чаплиннинг оғзида сақичи бор экан. Сақичини ерга ташлаши билан, дев ушлаб олибди.
Алдар Кўсанинг оғзида нос бор экан. Ерга ташлаши билан, уни ҳам дев ушлаб қолибди. Навбат Афандига келибди. Кеча роса тўйиб саримсоқ еган Афанди девга қараб “Куф-ф-ф” дебди. Дев атрофга аланглаб қарабди-да:
— Саримсоқни ҳиди бор-у, ўзи йўқ?! Майли сен уйингга кетавер! – деган экан.
— Ау, ау, ау, - деб ҳар ёққа югуриб юрган экан, ўткинчилардан бири:
— Нима бўлди дўстим? Қўзиқориндан кўпроқ еб қўйдингми?, - деса, бояги одам:
— Йўқ, Ауди машинамни ўғирлаб кетишибди...
Бир соат ўтибди, икки соат ўтибди, келмабди. Тулки билан бўрини қоринлари очиб жахли чиқиб шундай, дебди:
— Агар хозир тошбақа келса косасини иккига айриб мажағлаб ташлайман, уриб абжағини чиқараман, дебди.
Шунда эшик аста очилиб:
— Агар шундай қилсанглар нонга бормайман, дебди.
— Мени қўйиб юбор... Истаган 3 та тилагингни бажараман! - дебди пашша тилга кириб.
Ҳалиги одам дебди:
— Қимматбаҳо машинам бўлишини истайман!
Ҳовлига қараса, янги машина турганмиш.
— Фақат еб-ичиб ётсам дейман! - дебди яна. Олдида тўкин-сочин дастурхон пайдо бўлиб қолибди.
Учинчи тилагига дебди:
— Фақатгина ётсам, ҳеч иш қилмасам...!
Бир пайт қараса, яна хонасида ётиб, пашша ушлаб ўтирганмиш...
— Қизим, мана бу сомсаларни бувингга олиб бориб бергин.
Эсингдан чиқмасин, гўштлиги — 1000 сўм, картошкалиги — 800 сўмдан.
Кичик ўғлини қўлига чўп бериб синдир, деди.
Кичик ўғил чўпни синдирди.
Отахон ўртанча ўғлига синган икки бўлак чўпни бериб:
— Синдир, деди.
Ўртанча ўғил чўпни синдирди.
Навбат Катта ўғилга келди.
Катта ўғил қийналмай чўпларни синдирди.
Отахонни бошидан тутуни чиқиб бақирди. 1000 йиллик ривоятни белига тепдинг аҳмоқ ўғил.