Ҳайвонот ҳақида латифалар

Қуён ўрмондан кетаётса, йўлда арслон ётганмиш.
— Нима қилиб ётибсиз бу ерда? – сўрабди қуён.
— Дам олиб ётибман, - дебди арслон.
Қуён ортига қайтиб келаётса, арслон ҳалиям ўша ерда ётибди...
Ҳайрон бўлиб ундан яна сўрабди:
— Ҳалиям ётибсизми? Нима қиляпсиз ўзи бу ерда?
Арслон чидай олмай йиғлаб дебди:
— Қопқонга тушиб қолганман. Ёрдам бер!
Қуён:
— Нарироқ ётсанг бўлмайдими!? – деб арслонни бир тепиб ўтиб кетган экан.
Уч бошли аждар бир-бири билан суҳбатлашмоқда:
— Негадир бошим оғрияпти...!? Кеча ичмагандим шекилли...!? – дебди биттаси.
Иккинчиси:
— Мен роса ичгандим. Ошқозонимиз битта-ку! - дермиш.
“Бузоқни югургани сомонхонагача” деган мақолни эшитган бузоқ энди ўтлоққа қараб югурадиган бўлибди.
Саратоннинг иссиқ кунларидан бирида акула роса чанқапти. Пляждаги барга кириб, муздек пиводан тўйиб ичибди. Кейин елкасига сочиғини ташлаб, чўмилгани денгизга ўзини отибди.
Эшак билан мол тортишиб қолибди.
— Мен ақллиман.
— Йўқ, мен ақллиман.
— Юр, одамдан сўраймиз, - дебди эшак.
Бир одамни топиб сўрашибди:
— Ким ақлли? Эшакми ёки молми?
Одам дебди:
— Мол катта йўлдан ўтаётганда, аввал чапга кейин ўнгга қараб ўтади.
Эшак эса йўлдан ўтаётганда молга ўхшаб ҳеч қаерга қарамайди...!
Афанди супермаркетдан чиқса, жуда кўп эшаклар турган экан.
Ўзиникини топмоқчи бўлибди-да, чўнтагидан бир нарсани олиб тугмачани босибди. Бир эшак “Иа-иа...” деган овоз чиқарибди.
Бир куни қўйлар йиғилишиб, подачини ёнига бориб дейишибди:
— Биз бўрилар билан шартнома тузмасак бўлмайдими? Қачонгача шу аҳвол! Бир вакил танлаб бўриларни олдига жўнатамиз. Нима қилсак уларни қорни тўқ бўлади-ю, биз тинч бўламиз!
Ҳуллас вакил қўй бўриларга борса, бўрилар йиғилиб турганмиш.
Бўйилардан бири вакил қўйни гапларини эшитиб бўлиб, дебди:
— Агар ҳар куни битта қўй ўз оёғи билан шунақа келиб турса, муаммо ҳал!
Доғистонлик бургалар лезгинка таронасини эшитиб қолиб, мушукни тепкилаб ташашибди...
Бир куни тошбақани бошини ари чақиб олибди.
Ишиб кетган бошини косасига киргиза олмаган тошбақа ўзича “Бугун айвонда ётарканманда” деган экан.
Нафақага чиқган бой амаки ов қилгани йўл олибди. Ов қилиб юрса, олдидан бир қурбақа чиқиб, тилга кирибди:
— Мени ўзингиз билан олиб кетинг. Уйингизга олиб бориб, менга бўса ҳадья этсангиз, мен гўзал қизга айланаман...
Амаки ўйланиб туриб:
— Майли уйга олиб кетаман. Лекин бўсани ҳаёлингдан чиқар! Гўзал қизлар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа эса ҳеч кимда йўқ!