Ҳайвонот ҳақида латифалар

Бир куни буқа билан шер пиво ичиб ўтиришса, шерни телефони жиринглаб қолибди:
— Алло, ҳа албатта! Ҳозир бораман, - дебди шер. Шунда буқа шерга қараб:
— Яна хотинингми? Нега ундан қўрқасан-а? Мен хотинимдан умуман қўрқмайман! – дебди керилиб.
Шунда шер буқага қараб:
— Мени хотиним шерхон бўлади. Сеникига ўхшаган сигир эмас! – дермиш.
Икки ит ўргатувчи бир-бирига мақтаняпти:
— Мени Бобигим бир йил деганда анджанчага рақсга тушишни ўрганиб олди.
— Ҳа, хабарим бор! Ўтган куни Шаригим гапириб берганди.
Бир маймун ойна топиб олиб: "Юзим шунақа бўлса, осилиб ўлардим" дермиш.
Иккита мардикор бойни уйини краска қилишаётса, бойни қўшниси чиқиб:
— Краскани менга сотинглар - дебди. Мардикорлар бойни отини лабига краскадан суртишибди-да, краскани сотиб юборишибди. Бой келса иш тўхтаган. Мардикорлар дам олиб ўтиришибди. Бой ҳайрон бўлиб:
— Нимага ишламасдан ўтирибсизлар? - деб сўраса, мардикорлар отни кўрсатиб:
— Краскани отингиз ичиб қўйди - дейишибди. Бой отига қараса, лаби краска. Шартта чўнтагидан тўппончасини чиқариб, отини отмоқчи бўлибди.
Мардикорлар бойни тўхтатиб:
— Тўхтанг, ахир от краскадан қиммат-ку! - дейишса, бой:
— Сенлар аралашма! Ўтган йили бу лаънати икки тонна цементни ҳам еб қўйган эди, - дермиш.
Хўроз ошхона деразасидан мўралаб, микротўлқинли печь ичида пишаётган товуқни кўриб дебди:
— Анави ерда жўжалари қаровсиз қолган. Бу бўлса ўйин-кулгу қилиб, арғимчоқ учиб юрибди...
Шом пайтида хиёбон ичидан уйга қайтаётган аёлга кимдир:
— Тўхта! Ерга ёт! Эмакла! - дебди бақириб.
Қўрқиб кетган аёл буйруқларни бажара бошлабди.
Бир пайт қараса, битта киши кучукчаси билан шуғулланаётган экан.
Ярим тунда телефон қўнғироғи жиринглабди:
— Алло, мабодо уйингиз ёнидан қўйлар подаси ўтиб кетмадими?
— Нима, сен орқада қолиб кетдингми?!
Айиқ, қуён ва бўрини ҳарбий хизматга чақиришибди. Йўлда уччаласи военкоматга кетаётган экан. Айиқ айтибди:
— Келинглар, келишиб олайлик! Военкомни олдига ким биринчи кирса, у саволларни бошқаларга айтади. Биз ҳам шу саволларга жавоб берамиз. Ҳаммани жавоби бир хил бўлса, бир жойда хизмат қиламиз, - дебди.
— Осонроқ хизмат - бу қурилиш батальони, - дебди бўри.
Биринчи бўлиб қуён кирибди. Қайтиб чиқиб, шундай дебди:
— Военком танкани, самолётни, машинани расмларини кўрсатади. Билмайман денглар. Кейин шкафни ичидан ғишт олиб столга қўяди. Бу ғишт деб айтинглар. Шунда ҳаммамизни қурилиш ботальонига ёзади. Бирга хизмат қиламиз.
Бўри кириб-чиқиб, — Ҳаммаси жойида, қурилишга, - дебди.
Айиқ кириб кетибди. Ичкарида военком айиқга саволлар берибди. Расмларни кўрсатибди. Айиқ билмаслигини айтибди. Военком энди ўрнидан туриб, шкафга қараб кетаётса, — Ғишт бор, ғишт бор!, - деб бақирибди айиқ. Военком бўлса:
— Қойил сенга! Сени қобилиятинг бор экан. Сен разведкага борасан, - дебди.
Шер ўрмондаги барча ҳайвонларни тўплаб:
— Бундан кейин ҳаммангиз ўзингизга шерик топиб, бир-бирингизни ҳимоя қилиб юринг. Сизларни ҳаммангизни ҳимоя қилиб юришдан чарчадим, - деса
Қуён:
— Шерга кимдан-ким ғинг деса, ўзим адабини бераман, - дермиш
Бир аёл эълонлар агентлигига мурожат қилибди:
— Илтимос сайтингизга эълон жойлаштирсангиз. Кучук боласи йўқолиб қолди. У ҳали жуда-ям кичкина...
— Сурати борми?
— Ҳа, мана!
— Ахир бу эркак кишини расми-ку...?
— Бу мени эрим. Йўқолган кучукчамиз унинг қўлларида турибди. Яхшилаб қаранг, кўрасиз!