Бир куни иккита илон гаплашиб турган экан:
— Биз жуда заҳарлимизми?
— Ҳа, жудаям! Заҳаримиз ўлимга олиб келади.
— Унда мен ўлар эканман. Тилимни тишлаб олдим.
Товуқ беданага мақтаниб:
— Мени тухумим 500 сўм, сеники 300 сўм. Мени тухумим сеникидан каттароқ...
Сен ҳам менга ўхшаб 500 сўмлик туғсанг бўлмайдими? – деса, бедана дебди:
— Энди..., 200 сўм учун жонимни оғритиб нима қиламан?!
Афанди бозордан икки қоп туз олиб эшагини устига ортиб, ўзи ҳам миниб келаётса, йўлда кўрганлар “Ҳой афанди, инсофинг борми? Икки қоп туз, яна ўзинг ҳам миниб олибсан! Раҳминг келсин”, деса, “Ҳа тўғри айтасиз биродар деб эшакдан сакраб тушиб, эшакдан қопларни елкасига ортиб, қайта эшакка миниб кетибди.
Бир одам тўтиқуш сотиб олиб:
— Хўш, менга ўхшаб гапира оласанми?, - деб сўраса, тўтиқуш ҳалиги одамга қараб:
— Мен-ку гапиришни биламан. Ўзинг-чи, учишни биласанми?, - дермиш.
Иккита турист ўрмонда айланиб юрса, олдидан баҳайбат айиқ чиқиб қувлаб кетибди. Қўрққанидан қочиб кетаётган туристлар, ўрмонда зиёфат қилиб ўтирган ўзбек йигитларини дастурхонини вайрон қилиб ўтиб кетишибди. Шунда ўзбеклардан бири туристларни қувлаб кетибди. Уларга етиб олиб, бир муштдан тушириб қайтиб келса, бошқа ўзбек сўрабди:
— Қани улар?
— Уриб келдим. Ўзи нимадан қочишди?
— Нимадан қочишганини билмадим-у, лекин анави жигарранг, катта шериги ҳам бор экан. Калтакка чидар экан, зўрға йиқитдим, - дермиш.
Айтингчи эрингиз қизларни изидан гап отиб юришига қандай қарайсиз?
— Итим ҳам машиналарни орқасидан югуради, етиб олиб, рулга ўтириб миниб кетмайди-ю.
Афанди дарёда чўмилаётган эди, тўр ташлаётган балиқчиларни кўриб қолди. Афанди шўнғиб бориб тўрга кирди. Балиқчилар тўрга жуда катта балиқ илинди деган хаёлда тўрни тортиб олишди, қарашса, Афанди илжайиб ўтирибди.
— Афанди, бизни лақиллатиб, тўрда нима қилиб юрибсиз?— дейишди балиқчилар.
— Жуда кўп йиллардан бери балиқ бўлиб, тўрга тушишни орзу қилиб юрар эдим, армонда кетмай дедим,— жавоб берди Афанди.
Баъзи бир семиз қизлар озиш учун диета тутиб, турли ҳил ўтлар ва кўкатларни ейишади.
Агар ўт еб озиш мумкин бўлганда эди, сигирлар модель бўларди...
Узоқ йўлга юрадиган юк машинаси ўтирган ҳайдовчи косачадан овқат еяётган экан, ёнидан кучук ўтиб кетаётиб:
— Салом оғайни! - дебди.
Ҳайдовчини жаҳли чиқиб:
— Қанақасига сенга оғайни бўлай!? - деса,
— Кичкина уйчада яшайсан, косачадан овқат еяпсан, хўжайнинг ҳам бор бўлса керак...?! - деган экан кучук.
Бир ёш чўпон ўртоғига қараб дебди:
— Агар нечта қўйим борлигини айтсанг, иккаласини ҳам сенга бераман.