Жиноятчилар ҳақида латифалар

Қамоқхона бошлиғи электр стулда ўтирган жиноятчига қараб:
— Сўнгги тилагингни айт! Амалга ошираман!, - дебди.
Жиноятчи кўп ўйлаб ўтирмай:
— Илтимос, қўлларингизни ушлаб турай. Шунда қўрқмайман!, - дермиш.
Эр хотинига деди:
— Арзанда ўғлинг яна ҳамёнимдан пулларимни ўмарибди!
— Нега энди у бўларкан? Балки мен олгандирман ...
— Йўқ, сен эмас! Ҳамёнимда пулларимни ярми қолиб кетибди.
Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки маҳбус қамоқхонада учрашиб қолишибди. Сигир ўғриси кинояли оҳангда:
— Хўш, янги соатимиз неча бўлди? – деб сўраса,
Соат ўғриси:
— Сигир соғадиган пайт бўлди...! – деган экан.
Чекка қишлоқларнинг бирида ярим тун... Деразадан кимнингдир овози эшитилибди:
— Ўтин керакми?
Уй эгаси:
— Йўқ, керак эмас!
Тонгда ҳовлисига чиқган уй эгаси:
— Вой шўрим! Ўтинларим қани???
Қорбобо ўрмонда кетаётса, олдидан қароқчилар чиқиб қолибди.
— Сенларга нима совға қилай? - дебди қорбобо жилмайиб.
— Бизга қорқизни беринг! Қорқиз, қорқиз, - деб қароқчилар қорқизни олиб қолишибди.
Қорбобо жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи дермиш:
— Учта қорқизимдан айрилдим. Энди ялмоғиз кампирни олволаман...
Афандидан ўқитувчиси сўрабди:
— "Ўғирлади" сўзи ўтган замонда қандай бўлади?
— "Ўғирлаган эди" бўлади.
— Келаси замонда-чи, қандай бўлади?
— "Қамоқда" бўлади, устоз!
Ўғри бир уйга кириб қимматбаҳо буюмларни қопига жойлаётса, тўтиқуш ўғрига қараб:
— Кеша ҳаммасини кўриб турибди, - дебди.
Ўғри чойшаб билан тўтиқушни қафасини беркитиб, яна ишини давом эттираётса, тўтиқуш яна:
— Кеша менмасман, Кеша бу бульдог, - дермиш.
— Нега хафасан?
— Телефонимни ўғирлаб кетишди.
— Милицияга бормадингми?
— Бордим, улар олишмапти.
Афандини боғига ўғри тушипти, уни кўриб қолган афанди бақириб ўғрига дўқ қилипти:
— Уялмайсанми бировни боғида ўғрилик қилгани?
Ўғри:
— Ўзинг нимага хотининга янги кўйлак обермайсан?
Афанди:
— Сени ўғрилигинг билан мени хотинимни кўйлагини нима алоқаси бор???
Ўғри:
— Гапни кавласа, гап чиқаверади-де - деган экан.
Жиноятда гумонланувчи шахснинг ёнига адвокати келиб дебди:
— Сенга иккита янгилигим бор. Биттаси-яхши, биттаси-ёмон!
— Ёмонидан бошланг, - дебди гумондор.
— Жиноят содир бўлган жойдан топилган қон излари сеники экан.
— Яхшиси-чи?
— Қонинг тоза, гемоглабининг баланд экан.