Жиноятчилар ҳақида латифалар
— Сиз қайнонангизни бўғиб ўлдирганликда айбланасиз! Ўзингизни оқлаш учун бирор нарса дея оласизми?
Айбдор:
— Бунақа бўлади деб ҳечам ўйламагандим! Қайнонамни бурни қонаётганди, қон тўхтасин деб томоғидан бирпас сиқиб турдим холос!
— Тўхта! Пулларингни чиқар! – деб пичоқ тирабди.
Ҳалиги киши ўгирилиб:
— Пулим йўқ. Чунки ҳозиргина ҳамма пулимни сарфлаб, мана бу тўппончани сотиб олдим, - деган экан.
— Ётинглар, қимирламанглар, ҳеч нарсага қўл теккизманг!!! Бу босқинчилик!
Шунда банк раиси бошини кўтариб мамнун овозда:
— Худога шукур-ей, мен солиқ қўмитасидагилар деб ўйлабман-а! – дермиш.
Ўғри ўзича фикрлаб:
— Битта нонга бир ой қамашди. Энди бир ой текинга нон беришади, - дермиш.
— Икки карра икки нечи бўлади?, - деб савол берибди. Ҳаммадан "тўрт" деган жавоб чиқибди. Фақатгина битта номзод жавоб бермабди. Ёлғиз қолишгач, бояги индамай ўтирган номзод бошлиққа яқин келиб:
— Нечи бўлсин хўжайин? Қанча қилиб берай?, - деган экан, бошлиқ ўша номзодни ишга олибди.
— Эски-туски нарсаларингиз бўлса оламиз, - дебди.
Ҳалиги киши:
— Йўқ! Эски нарсаларимиз йўқ! – деб уйига кириб кетса, бироздан кейин телефон жиринглабди.
— Алло, - деса, нотаниш овозда кимдир шундай дебди:
— Ҳовлингиз эски-туски нарсаларга тўла экан. Ўзингизни хабарингиз йўқми!? Йиғиштириб олиб кетдик.
— Ҳой тўхта! Кимсан? Қаёқдан чиқдинг? – дебди.
Ўғри:
— Менми? Кийим ейдиган куяман. Шкафдан чиқдим, - дебди.
Уй эгаси:
— Шубани қаёққа олиб кетяпсан? – деса, ўғри:
— Уйда ейман, - деб жавоб берган экан.
— Қўлига болға ва ноутбукни олади ва банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
— Ие, унда ноутбук нега керак?
— Ноутбуксиз хакер - хакерми?!
Оғайнилардан бири шеригига:
— Қочдик Раҳим, қоровул келди, - деса, шериги:
— Ҳа аҳмоқ! Фамилиямни ҳам айт энди нодон!!! – дермиш.
— Кимсан?! Бемаҳалда нима қилиб юрибсан? - дўқ урди ўғри.
— Шу шаҳарнинг ўғрилариданман,— деди Афанди ҳам бўш келмай. Ўзинг кимсан?!
— Мен ҳам бошқа бир шаҳардан келган зўр ўғриман. Учрашганимиз яхши бўлди, иккаламиз баҳамжиҳат иш қиламиз. Мен янги келганман, ҳали бу шаҳарнинг пасти баландини яхши билмайман. Қани айтингчи ишни қаердан бошласак бўлади?
— Шаҳар қозисининг бир оқ ҳанги эшаги бор. Аввал шуни ўғирласак, кейин бозорга бориб, иккита қоп билан озроқ арқон ўғриласак, иннайкейин шишафурушнинг дўконидан шиша ўғирлаб икки қопга лиқ тўлғизсакда, бизнинг ҳовлига обориб кўмиб қўйсак ёмон бўлмас эди. Шунда анчагача жонимиз тинчирди-да! Қалай, бу маслаҳатим сизга ёқадими?.
— Ўғри жавоб бергунча бўлмай, миршаблар келиб қолишди. Ўғри шилт уриб қочиб кетди, Афанди қўлга тушиб қолди. Унинг дод-фарёдига қулоқ солмай, олиб бориб зиндонга ташладилар...
Эрталаб уни сўроққа олиб чиқишди.
— Хўш Афандим,— деди ҳоким,— сизни туппа-тузук одам деб юрсак, ўғри боши экансиз-ку! Нима қилиб ўғри билан тун қоронғисида гаплашиб турувдингиз?
— Энди маслаҳатлашаётувдик-да. То бир қарорга келгунча бўлмай, миршабларингиз ушлаб олишди.
— Нима маслаҳат қилаётувдингизлар?
— Аввал қозининг оқ эшагини ўғирлаб, ундан кейин бозордан қоп билан арқон олиб, иннайкейин шишафурушнинг дўконини урмоқчи эдик.
Ҳоким ҳузур қилиб кулди:
— Ахир ўйланг, Афандим! Бунга сиз овора, биз овора, эшак овора. Шу ҳам ўғрилик бўлдими? Ҳа, эшак ўғриликка арзийди...
— Қулоқ солинг, тақсир. Эшакни вақтинча омонат ўғирлаб, шишани етказиб олгач, яна қозининг эшигидан секин киргизиб юбормоқчи эдик-да.
— Ие, ўғриликнинг омонати ҳам бўладими?
— Иш битгунча-да, тақсир. Нима қиламиз, жонли нарсани асраб, бошимизга даҳмаза орттириб. Ем-хашак учун тағин бировни қон қақшатиш яхшими?!
Ҳоким яна кулиб юборди:
— Шишанинг юзтасини бир тангага ҳам олмайди-ку! Шуям ўғрилик бўлдими?!
— Хўп, бўлмаса сизнингча нима қилишимиз керак эди?
— Киройи ўғрилик қилганга яраша подшонинг ғазнасини урсанг экан.
— Мана шуни сизга ўхшаган тажрибали одам ётиғи билан тушунтириб берса, дуруст бўларкан-да. Эҳ, аттанг! Ҳа майли, энди бундан кейин сиз бош қўшсангиз, биз бажонидил хизматингизга тайёрмиз.