Жиноятчилар ҳақида латифалар
— Тинчлик сақлансин! Ким шовқин солса, ёки бақирса залдан чиқариб юбораман! – деса, суд айбланувчи ўрнидан туриб бақира бошлабди.
— Айбланувчи, ойлик маошингиз 500 минг сўм бўлса-ю, сиз 2 қаватли уй, далаҳовли қуришга пулни қаердан оляпсиз?
Айбланувчи:
— Жаноб судья, бу саволингизга жавоб беришим учун менга вақт керак...
— Жуда яхши. 7 йил етадими?
— Қамоқдан соат нечида чиқган эдингиз?
Эри:
— Соат 11 лар эди чамаси... Кейин милицияга бориб рўйхатдан ўтдим. Кейин ота-онамни кўргани бордим, кейин ... – деб гапираётса, хотини:
— Ҳозир соат 4 бўлди. Шунақа-ям кеч келадими одам деган? Қаерларда дайдиб юрибсиз? Уйга вақтида келасизми-йўқми ўзи?! – деб жанжал кўтара бошлабди.
Шу пайт боши оғриб кетган эри сумкасини олиб, секин ташқарига чиқиб кетаётса, хотини:
— Қаёққа яна?! – дебди.
Эри бўлса:
— Бориб бирорта дўконни ўмараман. Менга ўша ёқ тинчгина экан... – дермиш.
— Ўғирланган олтинларни қаерга яширдинг?
Жиноятчи:
— Айтмайман.
Таржимон:
— Айтмас экан.
— Сўнгги мартта сўраяпмиз, олтинлар қаерда?
Жиноятчи:
— Қўлингиздан келганини қилинг! Айтмайман!
Таржимон:
— Айтмайман деяпти.
— Агар олтинларни жойини айтмасанг, сени отиб ташлаймиз.
Жиноятчи:
— Бўлди, айтаман! Олтинларни фалон жойга яширганман.
Таржимон:
— Отиб ташлайверинглар деяпти.
Маньяк ҳужум қилган қиз шошганидан, унинг юзига сумкасидаги газ баллончаси ўрнига "Шанель no 5" атиридан сепиб юборди. Жаҳл билан "Аблаҳ! 150 доллар туради-я, бу атир!" деб маньякни сумкачаси билан уриб, дўппослаб, чалажон қилиб қўйди...
— У ёққа борма! Кийимларингни ечиб олишади, - деса, сайёҳ барзангига:
—Раҳмат ака! Яхши айтдингиз. Қаёққа борай? – дебди.
Барзанги:
— Шу ерда ечинавер, - деган экан.
— Гувоҳ, агар сиз нотўғри гувоҳлик берсангиз, сизни нима кутаётганини биласизми?
— Биламан, менга икки хонали уй ваъда қилишган.
Суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилаётганмиш:
“Биринчи пиёда машинанинг олд ойнасини синдиргани учун 2 йилга, иккинчи пиёда воқеа жойидан яширингани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилсин!”
— Хўш айбланувчи, сохта пуллар ишлаб чиқарганингизни тан оласизми?
— Йўқ, мен ҳеч қандай сохта пул ишлаб чиқармаганман!
Судья:
— Лекин сизни уйингиздан пул ясайдиган аппарат топилди-ку!
Айбланувчи:
— Жаноб судья, сиз одамни уриб, ўлдирганингизни тан оласизми?
Судья хайрон бўлиб:
— Қанақасига? Мен ҳеч кимни…
— Ана, столингизда болға турибди-ку!
Қамоқда росса хурсанд бўлиб ўтирса, ёнидагилар сўрабди:
— Нега бунча хурсандсан?
Ўғри жавоб берибди:
— Энди менга ўзлари нон бериб боқишади.