Овқатланиш ҳақида латифалар

— Дўстим, ресторанда бепул овқатланиш йўлини топдим!
— Қандай йўл экан?
— Ҳашаматли бирор рестораннинг ёпилишига озгина вақт қолганида кирамиз. Истаганимизча таом буюртма бериб, овқатлана бошлаймиз. Иш вақти тугаб, официантлар бирин-кетин уйга кета бошлашади. Охирги қолган официант биздан пулни сўраса, биз уни шериги пулни олганини айтамиз.
— Зўр-ку, қойил. кетдик.
Ресторанда официант:
— Кеч бўлиб қолди. Ресторан ёпилади. Марҳамат қилиб ҳисоб-китоб қилсангиз...
— Ие, биз бошқа официантга пулини аллақачон тўлаб бўлганмиз. Қайтимини берасизларми, йўқми?
Вокзал ошхонасида икки эркак чой ичиб ўтиришса, микрофондан эълон эшитилибди: “Диққат! Поезд жўнаб кетмоқда!”
Шериги наригисига қараб:
— Ие, поездимиз кетиб қоляпти, тур!!! – деса, иккинчиси хотиржам чойини хўплаб:
— Билет бизда-ку, қаерга кетарди?! – дермиш.
Бир куни афанди манти егиси келиб, ошхонадан манти харид қилиб, энди емоқчи бўлиб тишлаган экан, иссиқ манти лабларини куйдирибди. Мантини олиб деворга отибди ва сўка бошлабди:
— Лаънати, лабимни куйдирдинг, - дебди. Манти тугилган жойидан очилиб кетибди. Афанди дарғазаб бўлиб:
— Лабимни куйдириб, яна кулади бу! - деса, мантини ёғи оқибди. Афанди:
— Сўксам йиғлайди яна, - дермиш.
Афанди бир хасис ошнасиникига борган эди, ошнаси олдига иккита иссиқ нон билан бир пиёла асал қўйди. Афанди асални пичоғи билан кесиб, ноннинг орасига қўйиб ея берди. Хасис ошнаси қараса, Афанди асалнинг ҳаммасини еб қўядиган кўринади.
— Афанди, асалнинг ҳаммасини есалар ҳам майли-ку, лекин кучлилик қилиб юрак-бағрингизни ўртаб юборар дейман,— деди.
Афанди пичоғининг учига асалдан катта бир бўлагини санчиб олар экан, жавоб берди:
— Тўғри айтадилар, лекин бир холис одам бўлса кимнинг юраги ўртанаётганини айтиб берар эди.
Хўранда официантга қараб дебди:
— Нега ҳамма овқатлар ароқ ҳиди келяпти?
Официант бир қадам орқага сурилиб:
— Энди-чи? Келмаяптими? - дермиш.
Қари бемор врачга учради. У беморга дори ёзиб бериб тайинлади:
— Мана бу ҳамма дориларни ҳар куни уч маҳал овқатдан кейин бир ҳафта давомида ичасиз.
— Нималар деяпсиз, доктор?! Бунча овқатни қаердан топаман?
— Эшитишимча, уйланган эмишсан.
— Ҳа, кўчадаги ошхоналарда овқатланиб юриш ёқмаётган эди.
— Энди-чи?
— Энди ёқяпти.
Кун бўйи чучвара тугиб, эрим ишдан келишига пишириб, дастурхонга қўйсам, эрим чучвараларни еб бўлиб:
— Бошқа бунақасидан сотиб олмагин, хўпми?! - деса бўладими...
Хотинини устидан кулишни ёқтирадиган эр дўкон кассаси ёнига келгач, қўлидаги 10 кг қўй ёғи ва гўштни кўрсатиб хотинига дебди:
— Бўлди, бас қил! Илтимосларингни бажардим. Мана ёлвориб сўраган нарсаларинг! Шунча олганим етар ахир...!
Ишдан қайтган эp хотинига бақирди:
— Яна овқат тайёр эмасми? Мен итдай очман! Бўлди, ресторанга кетдим!
— Хой, беш дақиқа сабр қилиб туринг!
— Нима, беш дақиқада овқатни тайёр қилишга улгурармидинг?
— Йўқ, кийинишга улгураман.