Овқатланиш ҳақида латифалар

Қамоқхона камерасига кирган янги маҳбус қараса, ҳамма маҳбуслар карам еб ўтирган экан.
— Эчкига ўхшаб карам еб ўтирибсизларми? - дебди.
Ўзига келгач, секин ўрнидан туриб:
— Урмасдан секин тушунтирсаларинг бўлади-ку, итга ўхшаб ташланмасдан, - дебди.
— Негадир овқат есам, бир олчани таъми, бир овқатни таъми келади.
— Тишингни ювиб турибсанми?
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
— Икки ой парҳезда ўтирдим.
— Хўш, анчасини йўқотдингми?
— Роппа-роса 2 ойни йўқотдим.
— Ўғлим, совуткичда 2 та шоколад турган эди. Ҳозир қарасам, 1 та қолибди. Буни тушунтириб бера оласанми?
— Тушунтириб бераман албатта. Қоронғуда иккинчисини кўрмай қолибман ойижон.
Олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида қурт сизга қараб турган бўлса ёмон.
Агар олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида яримта қурт турган бўлса унданам ёмон.
Икки талаба суҳбатидан:
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.
Дугонам билан уни уйида кечгача гаплашиб ўтирдик.
Ҳеч қандай иш қилмади. Эри ишдан келишига ярим соат қолганда музлатгичдан дўкондан харид қилган тайёр чучварани олди-да, ошхонадаги столга озгина ун сепиб чучвараларни териб чиқди.
Бироздан кейин эри ишдан қайтди.
"Азизим! Сиз яхши кўрган чучварани тугиб қўйдим. Ҳозир пишираман!" - деса бўладими...?!
Ким айтди сизга уйда ўтирган аёллар кўп иш қилади деб? Унда бу нимаси?!
— Уйда бир ошхўрлик қилмаймизми?!
— Йўқ, биз озмоқчимиз-ку!
— Унда ош марказига пиёда борақолайлик...!
Бир дастурхон атрофида оила аъзолари овқатлаб ўтиришган экан
— Бобо, туруп ейсизми? - дебди набира.
Бобоси:
— Ие, нега энди ҳамма ўтириб еганда, мен туриб ейишим керек экан?! - дермиш.