Овқатланиш ҳақида латифалар

Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотин чапиллаб овқат ебди.
Шу пайт эри бир туртиб дебди:
— Чапиллатмасдан егин!
Бироздан кейин яна бир туртибди:
— Яна нимага туртасиз? - дебди хотини.
— Чапиллатганинг эсимга тушиб кетди, - дермиш эри.
Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб:
— Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант:
— Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди.
Талаба бўлса:
— Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Аёл бўлиш осонроқ. Озгина жаҳл қилсанг, айтган нарсанг муҳайё бўлади.
Эркакларга қийин. Жаҳл қилса, еб турган иссиқ овқатдан ҳам маҳрум бўлади.
7 мартта овқатланиб, 11 мартта ухлаб турсам ҳалиям карантинда эканман.
Арманистонга яҳудий оиласи кўчиб келибди.
— Хотин, қўшнилардан 2 дона тухум олиб тур, - дебди яҳудий.
Яҳудий хотин қўшнига чиқиб 2 та тухум сўраса, қўшниси тухумларни тарозида тортиб бераётганмиш.
— Нега тухумларни тарозида ўлчаяпсиз? - деса, қўшниси:
— Қайтариб бераётганингизда ҳам ўлчам оламан-да, - дебди.
Яҳудий хотин уйига чиқиб эрига:
— Кетдик бу ердан! Тухумларни тарозида ўлчаб берадиган жойда бизга нон йўқ, - дебди.
Хотини ишдан келса, эри ошхонадан чиқиб келаётганмиш:
— Онаси сенга сюрпризим бор! - дебди.
Хотини ошхонага кирса овқатлар тайёр. Дастурхонлар безатилган экан.
— Раҳмат адаси. Бугун оилавий дастурхон безатиб бирга овқатланар эканмиз-да, - деб хотини орқасига ўгирилса, эри қўлида бир шиша ароқ билан секин кўчага чиқиб кетаётганмиш.
— Ойижон, овқатимни ҳаммасини еб бўлдим!
— Шунинг учун ҳам биздан алоҳида яшагин деяпмиз-да ўғлим!
Ошхонада:
— Нима овқатлар бор?
— Фақат ток ош бор.
— Ахир бу 2 та овқат-ку!
— Энди битта. Бизга қозон керак бўлиб қолди.
Дўконга бир йигит кириб 5 кг гўшт, 5 кг гуруч, ёғ, колбаса, қизил икра ва яна бир талай тансиқ масаллиқларни сотиб олса, дўкончи бола "Энди мени ҳам олиб кетинглар" дебди.
Йигит билан қиз ресторанга киришибди. Йигит енгилроқ салатлардан буюртма берибди.
Қиз тез-тез менюга қараб қўярмиш.
Ваниҳоят йигит:
— Бирор иссиқроқ нарса буюртма қиламизми? - деса, қиз хурсанд бўлиб:
— Ҳа, - дебди.
Шунда йигит официантни чақириб:
— Бизга 2 та қайноқ чой! - деган экан.