Овқатланиш ҳақида латифалар

Дўстлар суҳбатидан:
— Ойлик маошинг яхшими?
— Чидаса бўлади. Дастурхонимиздан икра аримайди.
— О, зўр-ку! Икрани қизилиданми ёки қорасиданми?
— Бақлажонли! Хотиним пиширган!!!
Бир куни афандининг хотини чучвара тугиб ўтирса, ёнига мушуги келиб суйкалибди. Хотини уни бир тепиб, ҳайдабди. Мушук қасд олмоқчи бўлибди.
Чучвара пишгач, афанди энди емоқчи бўлиб турган экан, мушуги унга ҳам суйкала бошлабди. Афанди биринчи чучварани мушукка берса, мушук чучварани еб, ўзини ўлганга солиб ерга ётиб олибди.
Афанди хотинига:
— Мени ўлдирмоқчи бўлдингми?, - деб бақира кетибди.
Мушук эса битта кўзини очиб:
— Ажаб бўпти, - дермиш.
— Қанақа одамсиз ўзи? Яна эрталаб соат 5да ичиб келдизми?
— Нима қилибди хотин? Оилам болларим билан бирга нонушта қиламан деб келсам буни нимаси ёмон?
Аёл ошхонада овқат сузаётса, сурбет, жонга тегиб кетган қўшниси яна кириб келиб:
— Вой қўшни овқатингиз пишдими? Яна овқатланиб кетарканманда... – дебди.
Жаҳли чиққан уй эгаси унга ҳам овқатдан сузиб, еб ўтиришса, ҳовлидаги ит ирриллайверибди.
— Қўшни, нега итингиз мени таниса ҳам иррилайверади? – деса, мезбон аёл:
— Чунки итим уни косасида овқат еганларни ёқтирмайди, - дермиш.
Учрашувга чиқган йигит ва қиз суҳбати:
Йигит:
— Кўпроқ уйда нималар билан бандсиз?
Қиз:
— Шу..., деярли ошхонадан чиқмайман.
Йигит:
— О-о! Овқат тайёрлашни ёқтирасизми?
Қиз:
— Йўғ-е, ейишни!
Афанди эшиги олдидаги супачада талқон еб ўтирарди. Энди талқонни оғизга соламан деганда шамол эсиб, талқонни учириб юборибди. Оғизга ҳеч нарса тушмабди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланибди. Қўшниси девордан мўралаб:
— Ҳой қўшни нима еяпсиз? – деса, афанди:
— Шамол тўхтамаса, ҳеч нарса! – дермиш.
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Коронавирусни учратиб қолибди.
— Қаерга кетаяпсан? - сўрабди вирус.
— Зиёратга. Сен-чи?
— Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вирус.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди.
— Сен алдадинг, - дебди вирусга ҳалиги киши, — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан!
— Йўқ, Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани ваҳимадан, айримлари озиқ-овқатга бўкиб ўлишди, - дебди вирус.

Дўконга кирсам, расталар бўм-бўш! Ҳамма нарсани олиб кетишибди. Ун йўқ, гуруч йўқ, гречка йўқ, шакар йўқ, ...
Жанжал кўтардим. "Нега ҳеч нарса йўқ" деб бақирдим. 3 киши мени ҳайдаб чиқаришди. Нима эмиш?! Бу мебель дўкони эмиш...!

Битта одам 4 рақамини айта олмас экан.
Нон дўконига кириб "Менга 6 та нон беринг. 2 таси керакмас" дер экан.
Бугун ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Кучим, мадорим йўқ.
Умуман эмас албатта! Овқат ейишга кучим етиб турибди...