Овқатланиш ҳақида латифалар

Меҳмон мезбонга қараб дебди:
— Саҳийлигингизга тасанно! Ҳар сафар пиёламга чойни тўлдириб қуйяпсиз...
Мезбон бўлса:
— Ҳа, чойингизга шакар сола олмаслигингиз учун, - дермиш.
Мактабдан қайтган қизидан отаси сўрабди:
— Ҳўш қизим, мактабингда нима янгиликлар?
Қизи:
— Мактабимиз ёнидаги сомсахонада нархлар ошибди ада...
“Бонусли сомса” деб ёзилган сомсахонага кирган хўранда, сотувчидан сўради:
— Қандай қилиб “бонусли сомса” есам бўлади?
Сотувчи:
— Гўштли сомса деганидан истаганингизча сотиб олиб, еб кўрасиз. Агар бирорта сомсани ичидан гўшт чиқиб қолса, бонусга яна битта шунақа сомса берамиз, - дермиш.
Бир куни афанди кабобхонани ёнидан ўта туриб, кабобдан чиқаётган тутун ҳидини ҳидлабди. Зиқна кабобпаз “Сени бир боплай!” деб афандини тўхтатиб, унга дўқ урибди:
— Кабобдан чиқаётган тутунни ҳидлаганинг учун пул тўла! – деса, уддабурон афанди чўнтагидан тангаларини чиқарибди-да, “жаранглатиб-жаранглатиб” яна чўнтагига солиб йўлида кетаверган экан.
— Ойи, музлатгичдаги гўштдан есам майлими?
— Йўқ болам, у гўштни қора кунларга асраб қўйганман.
— Чойимга шакар солсам-чи?
— Йўқ, шакарни ҳам қора кунларга сақлаяпман.
— Эҳ-ҳ, тезроқ ўша қора кунлар келақолсайди...
Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотини косадаги овқатини кийимига тўкиб юборибди:
— Вой қаранг, ҳудди чўчқага ўхшайман-а..., - дебди хотини.
— Ҳа! Аниқроғи уст-бошига овқат тўкилган чўчқага..., - дермиш эри.
Боксчини суд қилишмоқда. Судья:
— Айбланувчи, нега рафиқангизнинг жағини синдирдингиз?
— Биласизми, жаноб судья, мусобақадан чарчаб уйга келдим, хотиним олдимга овқат келтириб қўйди-да, ўзи рўпарамга ўтириб олиб, қўлларини силкитганча гапираверди-гапираверди, қўлларини у ёқдан-бу ёққа силкитиб, гапираверди-гапираверди... Сўнг тўсатдан очилиб қолди!
Ота ва ўғил шўрва ичиб ўтиришса, ўғил отасига:
— Ота шўрвангизни гўштини менга беринг, - деса,
ота ўғлига қараб:
— Ўғлим шу гўштни ейман деб бир коса сув ичдим, - дермиш.
Ака-сингил карамли салат еб ўтиришган экан акаси:
— Синглим, эчкига ўхшаб ўтиришимиззи қара! - деса, синглиси:
— Сиз балки эчкига ўхшаб кетяпсиз, мен қуёнчаман! - дермиш.
Бир талаба ошхонага кириб қаҳва билан булочка олибди-да, қўлини ювиш учун кетибди. Қайтиб келса, қаҳваси йўқ эмиш.
— Ким мени қаҳвамни ичди?, - дебди.
Ҳамма жим-жит.
— Ким мени қаҳвамни ичди?, - деб яна бир мартта сўрабди.
Яна жавоб бўлмабди.
Учинчи мартта ҳам жаҳл билан, — Ким мени қаҳвамни ичди?, - сўрабди.
Бир барзанги йигит ўрнидан туриб:
— Мен ичдим, - деса,
— Булочкани нега емадингиз?, - дермиш талаба.