Овқатланиш ҳақида латифалар
— Сиз кимсиз? Бу ерга қандай келиб қолдингиз?, - дебди стюардесса.
— Жиноятчиман. Ўн беш йил олдин жиноятларим учун шу ерга ташлаб кетишган. Жазолашмоқчи эди, мазза қилиб гўштхўрлик қилиб юрибман, - дебди ҳалиги одам.
— Менга ҳам гўштдан беринг.
— Буни эвазига нима берасан?
— Сиз ўн беш йилдан буён соғинган нарсани...
Ҳалиги киши хурсандчиликдан ўрнидан сакраб туриб, қизни қучоқлаб олибди-да:
— Наҳотки, наҳотки бу ерга НОС олиб келган бўлсанг, - дермиш.
— Раҳмат қорним тўқ, емайман.
— Асалим, қара жуда ширин торт! Ҳеч бўлмаса бир тишламгина егин.
— Раҳмат, қорним тўқ.
— Озгина татиб кўр.
— Бас қилинг! Ман соат олтидан кейин ҳеч нима емайман!
— Тортни тановул қил аҳмоқ. Уни ичида узук бор! Санга уйланмоқчиман-ку тушунмаяпсанми. Романтикани ҳам белига тепдинг!
— Йўқ, мен сизни эмас, хотинимни сўкяпман дебди. У ҳар кун айтарди — менга гўшт олиб келинг, мен сомса қиламан — деб, мана, пиёзданам ширин сомса бўларкану.
— Дада, узумда “У” витамини бор. Еб туриш керак! – дебди.
Яна бироздан сўнг:
— Дада, ёнғоқда “Ё” витамини бор. Еб туриш керак! – деб ёнғоқни паққос туширибди.
Мезбондан уялиб турган дадаси, уй эгаси ташқарига чиқиши билан ўғлига бир тарсаки туширибди-да, дебди:
— Ўғлим, тарсакида “Т” витамини бор. Еб туриш керак!
Сумкамдан газ, сув, электр энергияси учун квитанцияларни олиб, қўлига тутқаздим!
— Азизим, қаймоқ тугади!
Эри:
— “Тугади” эмас, “Тугатдим” дегин. Қачон виждон билан гапирадиган бўласан-а?
— Эрон олмасидан берайми ёки Туркияникиданми?
— Менга фарқи йўқ, мен улар билан гаплашмиман, ейман холос
— Ўғлим, менга нонни бер. Ҳозир балиқларни бу ерга чақирамиз, - дебди отаси.
— Нонни еб қўйдим дада, - дебди ўғли.
— Унда бўтқани бер.
— Уни ҳам еб бўлдим.
Жаҳли чиққан ота:
— Ма ол, чувалчангларни еб қўйсанг тезроқ уйга қайтамиз, - дебди.
— Тағин бирор нима қилиб қўймагин-а!
Корейс итни олиб кетди ва бир ҳафтадан сўнг дўсти унинг уйига келди. Қараса ит йўқ. Ит қани деб сўраса, қочиб кетди деб алдади. Аслида эса у итни сўйиб еб қўйган эди.
Эхх дедида яна бир итни тутқазди ва ўша гапини уқтириб кетди. Корейс итни яна еб қўйди ва яна турли баҳоналар билан алдади.
Учинчи маротабасида ўзбек корейсни қўлига итни тутқазаётиб шундай деди:
— Яна буни ҳам еб қўймагин. Бизда ит ва кучукларни ейишмайди. Сен ҳам ўзбексан, ўзбексан, ўзбек, ўзбек!
Корейс итни олиб кетгач, қани буни нима қиларкин деб ортидан кузатса, корейс итни олдига қўйволиб:
— Сен ит эмассан, сен қўйсан, сен қўйсан, қўй, қўй - деб турганмиш.
Вақт ўтиб ўзбек хам Чукоткага меҳмонга борса, дастурхонда совуқда муздек сув турган экан ўзбек:
— Ўзи 30 даража совуқ бўлса. Бу нимаси? - деса, чукча:
— Ўзинг 40 градус иссиқда менга қайноқ чой узатгандинг, олинг совумасин деб... Эсингдами? - дермиш.