Қариялар ҳақида латифалар

Сериалларни ашаддий мухлиси бўлган қари онахон тоби қочиб уйга врач чақиртирибди.
Врач онахондан:
— Нима дорилар ичяпсиз? – деб сўраса, онахон адашиб ҳар куни кўрадиган сериалларини вақтлари ёзиб қўйган қоғозчани стол устидан олиб врачга узатибди. Врач ўқиётганмиш:
— Заҳарли томчилар – соат 8.00 да, Парчаланган юраклар – соат 9.00 да, ...
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.
Набира бобосидан сўрабди:
— Буважон, ротация нима дегани?
Бобоси, — Ҳозир тушунтираман, - дебди-ю, бир дарахтнинг тагига бориб уни қаттиқ урибди.
Дарахтда ўтирган барча қушлар ҳавога учибди-да, яна қайтиб бошқа шохларга қўниб олишибди.
Шунда бобоси:
— Кўрдингми набирагинам? Ҳудди ўша қушлар, фақат ўтирган жойи ўзгарди холос!
Бошқа ҳеч нима ўзгармади... Ротация ҳам шунга ўхшайди набирагинам, - деган экан.
Чол кампирга дебди:
— Кел кампир, бир-биримизга ҳақиқатни айтайлик! Менга неча бор хиёнат қилгансан?
Кампир:
— Олдин ўзингиз айтинг, - дебди.
Шунда чол томдан бир халта мош олиб тушиб дебди:
— Мана! Шуни ичида неча дона мош бўлса, шунча хиёнат қилганман.
— Энди сен айт, - деса, кампир сандиқдан бир ҳовуч ёнғоқ олиб чолни олдига қўйибди. Кейин кампир чолига:
— Инсофсиз экансиз! Бир халта мош қанақанги кўп бўлишини биласизми?! Шунча мартами? – деса,
— Йўқ. Мени дўконга мош олиб келишга юборганингда 3-4 ҳалтасини олиб чиқиб сенга бергандим, - деган экан.

Вақти келиб, невараю эвараларимиз бизнинг уйдан чиқмай диванда ётиб, пульт билан телевизорни бошқариб ётган ҳозирги пайтимиздаги суратларимизни кўриб, биз билан роса фахрланишса ва "Ғалаба учун раҳмат!" дейишса керак.

Ишончим комил! Орадан 50 йил ўтиб набираларим мени шу кунларда уйдаги диванда телевизор кўриб ётганим ҳақидаги ҳикояларимни эшитиб "Буважон, ғалаба учун раҳмат" деб айтишади.
Кечаси сериал кўриб ўтирган набирасига бувиси:
— Кириб ёт! Кундузи қайтаради. Ўшанда кўрасан! - деса, набираси:
— Кундузи тўлиқ кўрсатмас экан. Айрим жойларини қирқиб ташлашар экан инсофсизлар, - дермиш.
70 га кирган аммамга телефон қилдим:
— Ташқарига чиқманг-а амма!
— Йўқ, чиқмаяпман.
— Нима қиляпсиз?
— Ўтирибмиз, қўшнилар ўзлари киришди. Зумрад холанг, Ҳолида холанг бор яна 3-4 таси гаплашиб ўтирибмиз.
— Э, амма касал юқади. Тўпланиш керакмас. Нимага унақа қиласизлар амма?
— Ҳавотир олма жиян. Битта маска олвоганмиз. Ким гапирса, ўша тақиб гапиряпти.
Насиҳат: Ота-боболаримиз бир майизни қирқ бўлиб, ўзлари ейишган.
Бола бувасидан сўраяпти:
— Сизни ёшлигингизда қўл телефони бўлганми?
— Йўқ, бўлмаган болам.
— Планшетчи?
— Йўқ. У ҳам бўлмаган.
— Пейджериз бўлгандир?!
— Йўқ.
— Диназаврларни кўрганмисиз бува?
— ...