Қариялар ҳақида латифалар

Автобусда кетаётган аёлнинг ёнидаги набираси кутилмаган саволларни бера бошлабди:
— Бувижон, ёшингиз нечида?
Аёл атрофдагилардан хижолат бўлиб набирасини чалғитса ҳам болакай хиралик қилаверибди:
— Ёшингиз нечида бувижон? Айтинг. Майли, биринчи рақамини айтинг!
— Олти, - дебди аёл.
— Иккинчи рақами-чи?
— Беш, - дебди аёл.
— Учинчи рақами-чи? - дебди болакай яна.
Машина йўлида одамлар тўпланиб туришса, ўтиб кетаётган кампир:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Шу ерда турган одам:
— Бир талабани машина уриб кетибди, - дебди.
Кампир хотиржам туриб дебди:
— Ҳайрият-ей! Мен одамни уриб кетибдими дебман...
Иккита овсин ўтирволиб, биттаси кулармиш, иккинчиси йиғлармиш.
Биттаси қайнонаси зинадан йиқилиб тушгани учун кулармиш.
Иккинчиси нега йиғлаётганига тушунмадингизми?
У қайнонаси йиқилиб тушганини кўрмай қолдим деб йиғларкан.
Бир отахон ёш йигитларга:
— Чиройли, аммо очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўрсангиз, тавба деб тескари қаранглар, - насиҳат қилиб турса, йигитлар ҳаммаси бирданига:
— Тавба, тавба! - деб юборишибди.
Отахон бўлса:
— Қани? Қаерда? - дебди.
Автобусда:
— Холажон, сумкангиз очилиб қолибди.
— Вой болажоним раҳмат! Бошқа бир инсофсиз бўлганда ҳамёнимдаги пулларни ўғирлаб оларди.
— 100 минг сўм ҳам пул бўптими холажон?!
Мени бувам Титаник чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирган эди!
"Ҳозир айсбергга урилади! Ҳозир чўкиб кетади" деб роса бақирганди. Лекин уни кинотеатрдан ҳайдаб чиқаришди-да!
Кампир:
— Чол, нимани ўйлаяпсиз?
Чол:
— Сен ўйлаётган нарсани.
Кампир:
— Ўлинг-ей, уятсиз!
Худо хоҳласа шу 2020 йилдан эсон-омон ўтиб олсам, невараларимга 2019 йилдан кейин 2021 йил келган деб айтаман!
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
Эр хотинига "Э онангни..." деса, меҳмонхонадан қайнонаси чиқиб "Ҳа куёв?! Мен келганимни қаердан билдингиз?" дебди.