Беморлар ҳақида латифалар
Ҳалиги одам бошини кўтариб “Мен тирикман!” деб қичқирса, хотини ёнига келиб “Тинчланинг азизим! Врач биладими ё сиз биласизми!?” деган экан.
— Хавотирланманг, 2 йил олдин хотинингиз аппендицитини кесиб олиб ташлаганман. Бир одамда аппендицит иккинчи маротаба ўсиб чиқмайди!
— Тўғри, доктор. Лекин одамда иккинчи хотин пайдо бўлиши мумкин.
— "А" денг-чи...
— Катта "А" ми ёки кичик "а"?
— Бемор, ахир сиз реанимациядасиз!
— Вой, намунча узун парол!? Майли, катта ҳарфлар билан ёзаманми?
— Кунига уч маҳал ичсангиз тузалиб кетасиз. Тушунарлими?
— Дорини номини айтмадингизку доктор!?
— Дорини нима алоқаси бор?
— Сизни нима безовта қиляпти?
— Доктор, мени пулим йўқ экани безовта қиляпти, - дебди бемор.
— Қандай қилиб йўқ нарса сизни безовта қилиши мумкин? - деган экан врач.
— Биласизми, эрингиз менга ёқмаяпти, - деса, хотини ҳам паст товушда врачга:
— Шуни айтинг! Менга ҳам ёқмайди. Лекин болаларим уни яхши кўради-да! – дебди.
Қанчалик кеч етиб борсанг, шунчалик диагноз аниқ бўлади!
— Ёш туфайли бўлса керакда?!
— Ҳа, лекин ўнг оёғим билан тенгдош бўлсаям оғримаяптида...
Карантинга олинган иккита бемор гаплашмоқда:
— Қанақа қилиб қочамиз карантиндан?
— Касалхона девори паст экан. Девордан ошиб қочамиз.
— Деворни ўзи йўқ экан-ку!
— Нима? Тамом! Унда қочишни иложи йўқ!