Беморлар ҳақида латифалар

Бемор доктордан сўраяпти:
— Доктор, мен тузаламанми?
Доктор:
— Бу нарса ўзимгаям қизиқ...
Касби электрик бўлган йигитни ток уриб касалхонага тушиб қолибди.
Касалхонада йигит ҳушига келиб, ёнида ётган хонадош бемор билан танишиб ундан сўрабди:
— Қаерликсиз?
— Қаршиликман, - дебди хонадоши.
Шунда электрик:
— Резистор экансиз-да... – деса, хонадоши:
— Ток ёмон урганга ўхшайди... – дермиш.
Ҳомиладор аёл акушер кўригидан ўтиб бўлгач, суҳбатлашибди:
Акушер:
— Мана, тўққиз ойдан сўнг она бўласиз!
Аёл:
— Нимага тўққиз ой? Намунча узоқ? Икки ойдан сўнг иложи йўқми?
Врач ҳайратланиб:
— Буни асло иложи йўқ! Табиат қонуни шунақа. Она фарзандини тўққиз ойда дунёга келтиради, икки ойда эмас...
— Табиатни тинч қўйинг! Тажрибасиз эканингиз кўриниб турибди. Биз танлов ўтказиб, икки ойда ишни битирадиган пудратчи топамиз. Хайр! Фейсбукда "Потребитель"га сиз ҳақингизда салбий фикрлар ёзиб қолдираман.
Бир одамни ит тишлаб олди. У докторга борди.
— Сизни қутурган ит тишлабди, - деди доктор.
Шунда ҳалиги одам қоғозга шошиб бир нималарни ёза бошлади.
— Нима, васиятнома ёзяпсизми? - сўради доктор. Ҳавотирланманг, тузалиб кетасиз.
— Мен тузалгунимча тишлашим керак бўлган одамларнинг рўйхатини тузяпман.
Касалхонада ётган икки эркак суҳбатлашаётиб:
— Сиз касалхонага қандай тушиб қолдингиз?
— Томдан йиқилиб тушдим.
— Минг лаънат! Сен экансан-да мени бошимга тушган!!!
— Алло, бу тез ёрдамми?
— Ҳа, бу тез ёрдам.
— Хотиним напитка деб ўйлаб баклашкадаги бензинни ичиб юборибди, ҳозир ичи қизиб ҳовлида югуриб юрибди.
— Хавотир олманг 10 кмдан кейин бензин тугаса ўзи тўхтайди.
Бир йигит дорихонага кириб:
— Бу ер банкми? Менга кредит беринг! – дебди.
— Йўқ, - дебди аптека ходими.
— Нега унда боядан бери фақат пул санайсиз? – деган экан йигит.
Бадавлат бир одам касал бўлиб қолибди. Яқин қариндоши врачга:
— Айтингчи доктор, умид қилсам бўладими?
Врач унга:
— Умид қилманг, бу бор-йўғи оддий шамоллаш...
Иккита хирург учрашиб қолиб, бири иккинчисига дебди:
— Нега сиз беморларни чала даволаб рухсат беряпсиз?
— Ие, эшитмадингизми? Ишим энди ярим ставка-ку!
Бир бемор стоматологга келса, ичкаридан биттаси хурсанд чиқиб кетаётганмуш.
— Нега бунча хурсандсиз? - деса, ҳалиги одам тишини ушлаб:
— Худога шукур, врач йўқ экан, - дермуш.