Беморлар ҳақида латифалар

Йигит билан қиз учрашувга чиқибди.
Йигит жуда уятчан экан, қиз эса уни қучоқлаб ўпишини хоҳлаб турибди.
Сал туриб қиз:
— Вой, кўзим оғрияпти.
Йигит қизни кўзидан ўпиб:
— Энди оғримаяптими, - дебди
— Йўқ...Вой, бўйним оғрияпти...
Йигит бўйнидан ўпиб:
— Энди оғримаяптими?
— Йўқ.
Сал нарида кузатиб турган бир чол келиб йигитга:
— Ўғлим геморойни ҳам даволайсанми?, - дермиш
Икки дўст докторга борган экан. Доктор улардан бирига:
— Эртага сен хотирангни батамом йўқотасан, - дебди.
Дўстлардан бири иккинчисига қараб:
— 1000 сўм қарз бериб турсанг-чи, - дермиш
Окулист қабулида.
— Қаранг-чи бемор, мен қайси ҳарфни кўрсатяпман?
Бемор:
— Қаердасиз ўзи?
Бир одам докторни ёнига келиб шикоят қилибди:
— Доктор, жудаям кўп йўталяпман. Нима қилай? Ёрдам беринг!
Доктор бемордан сўрабди:
— Сигарет чекасизми?
Бемор:
— Ҳа, чекаман.
— Қанақасидан чекасиз? – савол берибди доктор.
— Ҳар хилидан.
— Бир хилидан чекиш керак!
— Ҳа энди, ҳар доим бир одамни кетидан юра олмайман-ку! – деган экан бемор.
Шифохонанинг травмотогия бўлимига тегишли касаллик тарихидаги ёзувдан:
— Бемор ими-жимида бегона аёлларга қатнаган маҳал хотини ҳам худди шундай ими-жимида каратэга қатнаганини билмаган экан…
Оғир операциядан чиққан бемор 8 март куни реанимациядан йўқолиб қолибди.
Тезкор қидирув ишларидан кейин аниқланишича, унинг касби гул сотувчиси бўлиб, ўша куни дўконига эмаклаб бўлса ҳам етиб олган экан.
Жарроҳ операция тугагандан сўнг беморга деди:
— Кечирасиз, ичингизда қайчи қолиб кетибди. Сизни бошқаттан операция қилмасак бўлмайди.
— Майли дўхтир. Фақат операциядан кейин қорнимга тугма қадаб қўйинг! Яна бирор нарса қолиб кетса, баданимни кесиб ўтирмайсиз.
Бир бемор кўз докторини олдига бориб:
— Доктор мени кўзим яхши кўрмаябди. Ҳамма нарсани 2 та кўряпман, - дебди.
Шунда доктор шундай қарабди-да:
— Уччаловингиз ҳам шунақами? - дебди.
— Доктор, оёғим 2 та жойдан синди. Ёрдам беринг!
— Оёғингизни синдириб олган жойларни эслаб қолдингизми?
— Ҳа, албатта.
— Бўлди. У ерларга қайтиб бора кўрманг!
Стоматолог ҳузурида:
— Мана сизни касал тишингиз!
— Мана сизга креслоингизни ушлагичи!