Беморлар ҳақида латифалар

Икки дугона суҳбатидан:
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти. Ўтиб кетармикан-а?
— Ҳавотир олма, ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди шунақа бўлиб юрганди. Раҳматли, ўтиб кетди...
Пластик жарроҳлик марказида врач:
— Хоним, агар операция натижаси сизга ёқмаса, биз ҳаммасини қайтаришга тайёрмиз, - дебди.
Аёл:
— Пулларимни-ми?
— Йўқ, ажинларни!
Икки врач операция столидаги бемор олдида суҳбатлашишяпти:
— Даволаймизми ёки яшайверсинми!?!?!?!!!!!
Аёл:
— Босиб кўрсам бу ерим оғрияпти
Доктор:
— Босмасангиз оғримаяптими?
Аёл:
— Йўқ
Доктор:
— Унда босманг. Сиздан 30 минг сўм
Бир куни автоҳалокатга учраган ҳайдовчини шифохонага олиб келишибди. Врач кўриб:
— Зудлик билан операцияга тайёрланглар! - дебди.
Операция бошланибди. Врач ҳайдовчининг миясини олиб, ҳамширага берибди-да:
— Ушлаб туринг, ҳозир қайтариб берасиз, - дебди.
Ҳамшира ҳайдовчининг миясини деразага қўйган экан, ташқарида юрган мушук тортиб олиб кетиб қолибди.
Операция сўнгида врач мияни сўраса, ҳамшира мушукни гапириб берибди.
Шунда врач дебди:
— Майли бошини шундоқ ўзини ёпиб қўяверинглар. Автомат коробка ҳайдаб юраверади...!
Бир киши хотинини стоматологга олиб борибди. Стоматолог ҳазиллашиб:
— Кенайи, тишларингизни эрингиз уриб тўкиб ташладими? - дебди. Шунда аёлни эри:
— Ука, сеники ҳозирча бутун экан. Тилинга эҳтиёт бўл! - дермиш.
— Агар мен бошимни пастга, оёғимни осмонга қилиб турсам, қон бошимга келадими?
— Албатта, жаноб.
— Унда нега тик турганимда, қон оёқларимга тўпланиб қолмайди?
— Чунки оёқларингизни ичи бўм-бўш эмас-да!
Жарроҳ ёнига пешонасига вилка санчилган бемор келибди.
— Доктор, пешонамдагини суғуриб ташласангиз!
— Кечирасиз, соат учдан беш дақиқа ўтди. Мени иш вақтим тугади. Эртага келинг.
— Жон доктор, шу вилкани олиб ташланг. Бир дақиқа вақтингиз кетади-ку. Ахир мени жоним оғрияпти...
Жарроҳ жаҳл билан вилкани суғуриб, беморнинг кўзига тиқиб қўйибди-да, - боринг окулист соат бешгача ишлайди, - дебди.
— Заводга ишга кирган эдим. Биринчи иш кунимдаёқ жароҳат олдим.
— Қандай қилиб?
— Алишер, болғани ташлаб юбор! - деб тепадагиларга бақиргандим... Кейин билсам заводда 20 та Алишер ишлар экан.
Травматолог врач малака оширувчи талаба билан бирга беморни кўздан кечиряпти. Врач:
— Мана қаранг, бош суяги лат еган.
Талаба:
— Балки, бош-мия суягидир?!
Врач:
— Эсинг жойидами? Мия борми бунда?! Мияси бор одам, хотинини туғилган кунига жазманини бошлаб келадими?! Мана энди, нима аҳволда ётибди...