Беморлар ҳақида латифалар

Шифокор қабулига келган бемор:
— Жудаям семириб кетяпман. Нима қилсам бўлади?
— Жисмоний машқларни кўпроқ бажаринг!
— Шундоқ ҳам ишга пиёда бориб-келаман.
— Бу камлик қилади. Эрталаб ва кечқурунги тиқилинч вақтда автобусга чиқиб туринг!
Иккита врач суҳбатлашмоқда:
— Биласизми, мен беморимда ультратовуш текшируви ўтказиб шундай диагноз қўйдимки, у 1 ойдан ортиқ яшамаса керак деб ўйлагандим. 1 йил ўтди, соппа-соғ юрибди...
— Кўрдингизми? Инсон яшашни истаса, сиз билан мени диагнозларим бир тийин экан.
Врач қабулига келган бемордан сўрабди:
— Ёшингиз нечида?
— 50 га кирдим.
— Фарзандлардан нечта?
— 3 та.
— Ҳаммасини тўйини кўрганмисиз?
— Ҳа, доктор! Лекин савол-жавобингиздан қўрқиб кетяпман. Касалим жиддийми?

Шифокор кўригида:
— Айтинг-чи доктор, менга шу пуллик операцияни қилиш зарурми?
— Албатта! Бу операциясиз умуман Амирсойга бориб бўлмайди.
— Мен Амирсойга боришни хоҳламайман!
— Сиз ҳақингизда гапирмадим...

Психиатр врачдан дўсти сўрабди:
— Нимага сен беморларингдан қандай машинаси борлигини сўраяпсан? Буни касалликка нима алоқаси бор?
— Эҳ дўстим, шунга қараб беморимдан қанча пул олишни мўлжаллайман-да!
Беморни шикоятларини эшитиб ўтирган врач ҳадеб "Яхши, яхши" деяверибди.
Бемор:
— Мен дардимни айтсам, сиз нимага нуқул яхши деяверасиз? - деса, врач:
— Сизга ўхшаган беморларни қабулимга келиб тургани яхши-да! - деган экан.