Беморлар ҳақида латифалар

Психолог мижозга:
— Энг ёмон кўрган одамингизга хат ёзиб, уни ёқиб юборинг.
Мижоз:
— Хўп бўлади. Хатни-чи, хатни нима қилай?
Бир бемор шифокорга келиб:
— Ёрдам беринг. Мени қулоғим оғрияпти. Нариги хонадаги врачлар қулоғингизни кесамиз дейишяпти...
Шифокор:
— Тавба, нега ундай дейишади. Қўрқитиб юборишибди-ку сизни!!! Мен сизга бир дори бераман. Уч кун ичасиз.
Бемор:
— Кейин кесишмайдими қулоғимни?
Шифокор:
— Йўқ. Қулоқларингиз ўзи узилиб тушади...
— Ё тавба, қайтар дунё дейишгани рост экан! , - дермиш стоматолог ҳамкасбига.
— Нима бўлди?
— Ўтган ҳафта менга жарима солган ДАН ходими бугун ўз оёқи билан ёнимга келди. Оғриқсизлантирувчи дорини тежамоқчиман ...
Шифокорлар хонасида жарроҳлар чой ичиб суҳбатлашиб ўтиришган эди. Тўсатдан хонага ёш жарроҳ ҳовлиқиб кириб келди:
— Илтимос, ёрдамлашворинглар! Операция хонасида беморнинг қорнини ёриб қўйдим, энди у ёғини нима қилишни билмаяпман.
— Врач қабулига ёзилсам бўладими?
— Ҳа албатта. 20000 тўлашингиз керак.
— Бепул врачга кирмоқчиман!
— Марҳамат, икки ой навбатингизни кутасиз.
— Икки ой кутолмайман. Келишайлик...
— Майли келишамиз, 20000 бўлади.
Иккита жинни касалхона томига чиқиб олиб, — “Ўн бир, ўн бир”, - деб бақирар эмиш. Бош врач пастда туриб:
Ҳой, нега бақиряпсизлар?, - деса, жиннилар:
— Бу ёққа чиқинг, айтамиз, - дейишибди.
Бош врач томга чиқиши билан, жиннилар уни пастга итариб юборишибди-да:
— Ўн икки, ўн икки, - деб бақира бошлашибди.
Бир аёл шифокор кўригида:
— Доктор, тош ойнага қараб ўзимни кўрсам кўнглим айнаяпти. Бу нимадан экан-а?
— Демак, кўзингиз жуда яхши кўради.
Бемор шифокорга мурожаат қилди:
— Мен тобора эшитиш қобилиятимни йўқотаяпман, сўнгги пайтда ҳатто ўз йўталимни ҳам эшита олмаяпман.
Шифокор унга дорилар рўйхатини ёзиб узатди ва деди:
— Мана шу дориларни кунига уч маҳал ичинг...
— Кейин яхши эшитадиган бўламанми?
— Йўқ, қаттиқроқ йўталасиз.
Врач бемордан:
— Сизга нечи пуллик наркоздан қилай?
— Энг арзонидан!
— Алла, алла, алла-ё...
— Доктор мен операциядан жуда қўрқаман
— Қўрқманг бемор бу насиб қилса 23—операциям, ҳеч бўлмаса шуниси мувафақиятли чиқар...