Беморлар ҳақида латифалар
— Бўлди бораман!
— Салом пул олмайдиган доктор.
— Воалейкум ассалом тузалмайдиган бемор!
— Тишингизда катта ковак бор, катта ковак бор, катта ковак бор...
Бемор ҳайратланиб:
— Докор, нега бу сўзни уч мартта такрорладингиз?
— Мен бир мартта айтдим. Қолганлари ковакдан чиқаётган акс-садо бўлса керак.
— Унга қачон ичкизай, доктор?
— Мени нотўғри тушундингиз. Дори сиз учун!
— Врачни нимада айблаяпсиз?
— Квартирамни ўғирлашда ёрдам бергани учун.
— Қанақасига?
— У менга кечалари уйқу дори ичиб, деразани очиб ухлашни маслаҳат берувди.
— Табриклайман ичингизда жон пайдо бўлибди.
— Доктор, нималар деяпсиз?
— Мен ҳомиладорликни назарда тутмаяпман, гижжаларингизни айтаяпман.
— Илтимос елкамга қадалиб қолган вилкани олиб ташланг, - деса, врач:
— Мени иш вақтим тугади, - дебди.
— Илтимос доктор бир нима қилинг!
Доктор бир касалга бир соатига қарабди-да, вилкани суғириб касалнинг кўзига санчиб:
— Ана бўлди, окулист ҳали бир соат ишлайди. Унга мурожат қилинг, - дебди.
— Минг-минг раҳмат сизга шифокор-жон! Ўз миннатдорчилигимни қандай изҳор қилишни ҳам билолмай қолдим…
Унга жавобан шифокор маъноли илжайди-да, деди:
— Эҳ, азизам, биласизми, инсоният пул деган қудратли нарсани ўйлаб топганидан бери миннатдорчилик изҳор қилиш йўли осонгина ҳал этилган.
— Доктор биласизми, сўнгги пайтларда ишхонамда фикримни жамлаб олишим қийин бўляпти.
— Касбингиз нима?
— Дурадгорман!
— Муаммо нимада ўзи?
— Қўлимга болтани олишим билан қўшниларим ёдимга тушади...
— Бор, хозир мен сизга дори ёзиб бераман.
— Фақат кўпроқ, кўпроқ...
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?